UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги Самарқандда бўлиб ўтади Янгиликлар

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги Самарқандда бўлиб ўтади

"2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти"нинг 22.3-бандига асосан шу йилнинг 6 март санасида Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади.

Унда мамлакат чемпиони сифатида "Пахтакор" ва вице-чемпион сифатида "Насаф" клублари ўзаро саф тортади. Беллашув 16:00да старт олади.

Мазкур банд шартларидан келиб чиқиб, Суперкубок ўйини учун Самарқанд шаҳри танлаб олинди. Шаҳаргача этиб бориш шароити ҳар икки клуб мухлислари учун нисбатан тенг экани инобатга олинди.

Регламентдан келиб чиқиб, мазкур беллашувда "Пахтакор" футбол клуби расмий мезбон ҳисобланади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперкубок ўйинини ташкил этишда кўрсатаётган ёрдами учун Самарқанд вилояти ҳокимияти ҳамда "Динамо" футбол клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдиради.


Суперкубок учрашуви билан боғлиқ ўйинолди тадбирлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика