UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Пахтакор": U-16 жамоаси Краснодардаги халқаро турнирда қатнашади Янгиликлар

"Пахтакор": U-16 жамоаси Краснодардаги халқаро турнирда қатнашади

Кеча жамоа менежери Самвел Бабаян академия мураббийлар штаби билан учрашди.

Унда академия раҳбарияти ва ҳар бир ёш тоифаси мураббийлари билан фикрлар алмашилди. "Краснодар" футбол клубининг таклифига биноан 22-29 март кунлари Краснодардаги халқаро турнирда 1999 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар иштирок этадиган бўлди. Ушбу мусобақада Рустам Қурбонбоев бошчилигидаги жамоа қатнашади. Жамоа олдига мусобақада муносиб ўйин намойиш этиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда академия гуруҳларида селекция ишларини янада яхшилаш ва янги истеъдодларни қидириб топиш масаласи кўтарилди. Мураббийларга бу борада тегишли кўрсатмалар берилди. Ҳар бир ёш тоифасининг янги мавсумга тайёргарлигига жиддий эътибор қаратиш лозимлиги айтилиб, бунинг учун зарур шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика