UZ

Сўнгги янгиликлар

07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  1 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  104 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  35 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12

"Пахтакор" шов-шувли трансферларга қўл урди Янгиликлар

"Пахтакор" шов-шувли трансферларга қўл урди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" жамоаси трансфер бозоридаги "қайноқ" харидларни амалга оширди.

Бунга қадар жамоа ўз таркибига ҳимоячи Акром Комилов, ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаевни қўшиб олганди. Шунингдек, клуб "Насаф" билан шартномаси тугаган кипер Санжар Қувватов билан ҳам оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

ОЧЛга тараддуд кўраётган "Пахтакор" клуби Ўзбекистон терма жамоасининг бир йўла икки нафар аъзоси саналган футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга эришди.

Дастлабки харид тўғридан-тўғри рақиби ва рақобатдоши саналган "Локомотив" тўпурари Марат Бикмаев бўлди. "Темирйўлчилар" билан шартномаси тугаган ҳужумчига "шерлар" қизиқарли таклиф билан чиқишди ва ҳужумчини кўндира олишди. Бикмаев олдида Малайзиядан катта маошли таклиф бўлишига қарамасдан "Пахтакор" собиқ футболчиси ортга қайтаришга эришди.


Иккинчи трансфер биринчисиданда шов-шувлироқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси вингери ва "Анжи" футболчиси саналган Достон Ҳамдамов ҳам "Пахтакор" билан келишувга эришди. Янги мавсумдан эътиборан Осиё Кубогида порлаган футболчи фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради.

Шунингдек, клуб шартномаси якунига етган икки нафар аъзоси Жалолиддин Машарипов ва Егор Кримец билан ҳам янги битим имзолади.

Рейтинг: -133   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика