UZ

Сўнгги янгиликлар

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

"Пахтакор" Саудия Арабистони клубларига қарши 20-бор ўйнайди Янгиликлар

"Пахтакор" Саудия Арабистони клубларига қарши 20-бор ўйнайди

Сешанба куни "Пахтакор" Ар-Риёдда Шаҳзода Файсал бин Фаҳд номидаги стадионда "Шабаб" меҳмони бўлади.
"Пахтакор" ҳозиргача Саудия Арабистони жамоалари билан 19 марта тўқнаш келган. 3 учрашувда ғалааб қозонган "шерлар" 3 дуранг ва 13 мағлубиятни қайд этишган. 12 тўп киритилиб, 40 бор рақиблар голларини нишонлашган. Сафарда ушбу мамлакат клубларини енгиш ҳозирча Ўзбекистон жамоаларидан фақат "Пахтакор"га насиб этган. Жамоамиз ўшанда Даммамда "Ал Иттифоқ"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

"Пахтакор" "Иттиҳод", "Ҳилол", "Насср", "Аҳли", "Шабаб" ва "Иттифоқ" каби Саудия клубларига қарши майдонга тушган. Сешанба кунги рақиб билан 2010 йилда гуруҳ босқичида икки бор тўқнаш келган жамоамиз 1:3 ва 1:2 ҳисобларида имкониятни бой берган.

"Шабаб" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида Чемпионлар лигаси "В" гуруҳидан ўрин олган 2-тур учрашуви 3 март, сешанба куни соат 22:20да Ар-Риёддаги Шаҳзода Файсал бин Фаҳд номидаги стадионда бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика