UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  3 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   12 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  13 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  5

"Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчиси ва яна 5 нафар ўйинчини ўз сафига қўшиб олди Янгиликлар

"Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчиси ва яна 5 нафар ўйинчини ўз сафига қўшиб олди

Шу кунларда футзал бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Олий лига 1-тур учрашувларига Фарғона шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Ўтган йилги мавсумда кумуш медалларни қўлга киритган "Пахтакор" жамоаси ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олди. Бу йилдан жамоани Шуҳрат Тошмедов бошқармоқда. "Шерлар" Ўзбекистоннинг ўтган йилги энг яхши футзалчиси Акбар Усмоновни ўз таркибларига қўшиб олишди. Маълумот учун, Акбар футзалга айнан "Пахтакор" таркибида кириб келган.



Шунингдек, пойтахтликлар АГМКнинг асосий ўйинчиларидан яна бири Машраб Одилов, ўтган мавсум "Насаф"да порлаган ва терма жамоадан чақирув олган Суннатилла Жўраев, тажрибали ўйинчи Константин Свиридов ("Максам-Чирчиқ"дан), "Металлург"дан эса Шерзод Мустафоев ҳамда Алишер Ибрагимовларни ўз сафларига қўшиб олишди. Кўриниб турибди, "Пахтакор" футзал жамоаси бу йил ўз олдига чемпионликни мақсад қилиб қўйган.



Футзал бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионати 1-тури доирасида "Пахтакор" учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Биринчи кун "Насаф" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритилган, иккинчи кун "Бунёдкор" 5:3 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кеча ўтказилган учинчи кунда "Максам-Чирчиқ" таслим этилган - 4:2.


Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Олмалиқнинг АГМК жамоаси ҳисобланади. Олмалиқликлар кетма-кет 5 бор мамлакат чемпиони бўлишни уддалаб келишмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика