UZ

Сўнгги янгиликлар

06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  0 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  83 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  38 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  7 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7

"Пахтакор" - "Олмалиқ" ўйинига ташриф буюрувчилар учун маълумот Янгиликлар

"Пахтакор" - "Олмалиқ" ўйинига ташриф буюрувчилар учун маълумот

Бугун "Пахтакор" "Олмалиқ" билан Тошкентда майдонга тушади.
Учрашувни "Пахтакор" стадионида кузатишни истаган мухлислар ва журналистлар учун қуйидаги маълумотни тақдим этамиз:

- Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар стадионга кириш жойида сотиб олган чипталарини стадион ходимлари томонидан текширувдан ўтказадилар. Ўша ернинг ўзида чиптанинг бир қисми йиртиб олинади ва махсус идишга ташланади. Шу тариқа ишқибоз танаффус вақтида ўтказиладиган ютуқли ўйин иштирокчисига айланади. Чипталарни стадион кассаларидан 2000 сўмдан харид қилишингиз мумкин. Бахтли мухлислар футбол тўплари, DVD плеер, 2та LED телевизорлари ва 2 дона I Phone 5 S телефонлари ва жамоа атрибуткалари соҳибига айланиш имкониятига эгалар.

- Ўйинга ташриф буюрувчи ОАВ ходимлари ўзлари билан ПФЛ томонидан 2014 йилги Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги учрашувларига кириш ҳуқуқини берувчи аккредитация карточкаларини олиб келишлари шарт. Бошқа турдаги аккредитация ёки гувоҳнома билан стадионга киришга йўл қўйилмайди. Ушбу кўрсатмага амал қилиш сизни ноқулай аҳволга тушишдан асрайди. ОАВ вакиллари учун "Пахтакор" стадионига кириш ЎФФ биноси жойлашган дарвозадан бўлади.

"Пахтакор" - "Олмалиқ" ўйинидан олдин концерт дастури соат 16:45да бошланади. Дастлаб машҳур санъаткорларнинг чиқишларидан баҳраманд бўласиз. Шоу дастурдан кейин эса жамоалар майдонга таклиф этилишади. Беллашув соат 17:30да старт олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика