UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  0 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  0 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  1 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  2 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  9 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  11 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2

"Пахтакор" нима қилмоқчи? Янгиликлар

"Пахтакор" нима қилмоқчи?

Бугун ўзбек футболига ажратилаётган пулларнинг аксарияти футболчиларнинг маошларига кетишини ҳаммамиз яхши биламиз.

 Шу кунгача иккита тўғри лойиҳага гувоҳи бўлганмиз. Биринчиси Нуриддин Зайниев томонидан Қашақадарё футболида яратилган инфраструктура иккинчиси Миродил Жалолов томонидан бунёд қилинган "Бунёдкор" стадиони. "Машъал", "Насаф" ва "Бунёдкор" академияларидаги шароит ортидан чиққан кўплаб футболчилар бугун терма жамоамизнинг асосий таркиб ўйинчилари. Уларнинг асосий рақобатчиси "Пахтакор" бўлиб, бу жамоа академиясиз бугун жуда кўплаб футболчиларни тарбиялаб боряпти. 

Яқинда ПФЛ томонидан берилган маълумотда ҳам "Пахтакор"ни академия эмас, футбол мактабига эга клублар қаторида турганини кўрдик. Бугун жамоа Чилонзор туманидаги иккита сунъий майдонга эга камтарона футбол мактабига эга. Билишимизга 15-20 киши учун мўлжалланган мини ётоқхона қилинган. Аммо бу академия деган ном учун камлик қилади. Шунинг учун ҳам ОФК таснифига кўра жамоада уч юлдуз мақоми мавжуд эмас. 

Клуб энди бу камчиликни бартараф этмоқчи. Аниқроғи "AKFA Group" компанияси. Яқинда "Пахтакор" аукционга қўйилгани ва асосий харидор мазкур компания эканлиги ҳақида хабар чиқди. Аммо оммани бу ахборотни нотўғри талқин қилиши ортидан ўтиш бир муддатга тўхтатилди. Кейин Жаҳонгир Ортиқхўжаев асл мақсади нима эканлигини баён қилди, шундан кейин одамлар тушунди, бу ерда умуман бошқа лойиҳа ҳақида гап кетган. 


"AKFA Group" нима қилмоқчи?

1. Қибрайдаги базани замонавий ҳолатга олиб келмоқчи.

2. "Пахтакор" учун икки босқичда ишлайдиган замонавий футбол академия бунёд этмоқчи.

3. "Пахтакор" Марказий Стадионини реконструкция қилмоқчи.



Мана энди англаган бўлсангиз керак нима учун клуб жорий мавсум трансфер бозорида аввалги йилларга қараганда деярли фаоллик кўрсатмади. Шундан билса бўлади, клуб биринчи бўлиб ўзи учун анча йил хизмат қиладиган структурани қуриб олмоқчи. Сўнгги 3 йилда футбол мактабига берилган эътибор ортидан "Пахтакор" ёшлар жамоаси Суперлига чемпионлигини қайтариб олганидан хабарингиз бор. Айнан шу ёш чемпионлардан анчагина футболчи Максим Шацких билан янги мавсумга тайёргарлик кўрди. Улар ичида 2006 йилда таваллуд топган икки нафар футболчилар Ислом Анваров ва Дилшод Абдуллаев. Улардан бир ёш катта Нурлан Ибраимов, Саидумар Саиднуруллаев. 2004 йилда туғилганлардан Муҳаммадали Усмонов ва Мухриддин Пазлитдинов кейинги икки йилда жамоанинг асосий ўйинчилари бўладиган ҳолатга чиқаётганликларини кўришимиз мумкин бўлди. Бу ҳақда Нарзулла ака Саидумар Саиднуруллаевни эслаб қолиш кераклиги ҳақида ёзганларини эслатиб ўтаман.



Мавзуга қайтаман. "Пахтакор" раҳбариятидан Дилшод Каримов, жамоанинг спорт директори Шуҳрат Мақсудов ва болалар футболида катта лойиҳаларга муаллифлик қилган Нодирхўжа Юлдашев Измирдаги "Олтинўрда" академиясида бўлдилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар ҳам берди. Нима учун жамоа айнан шу академияни танлагани билиш қийин эмас. Бу жамоа ҳақида сўнгги йилларда бизнинг сайтимизда ҳам кўп маълумотлар чиққанидан ҳам у ердаги тизимни қанчалик тўғри йўлга қўйилганлигини билса бўлади. 





Кейинчалик Нодирака лойиҳа ҳақида ўз каналларида ёздилар. Улар орқали ўзим учун олган маълумотларни энди ёзиб ўтсам "AKFA Group" академияни икки босқичда йўлга қўймоқчи. Тошкентдаги Чилонзор туманида жойлашган футбол мактабини 12 ёшгача бўлган тарбияланувчилар учун ишлайди. У ердаги сунъий майдонни алмаштириш бўйича аллақачон иш бошлаб юборилган. Италия технологияси билан тайёрланаётган сунъий майдон эскисига алмаштирилади. Яна бўш ҳудудларда 12 ёшгача мўлжалланган жисмоний машқлар учун зал, футзал манежи, офис ва маълум бир кишига мўлжалланган ётоқ. 


"Пахтакор" селекцияни ривожлантириш йўлида Қорақалпоғистон Республикасидан тортиб водийгача бўлган ҳудудларда ҳам ўз тизимини йўлга қўяди. Демакки, "AKFA Group"нинг мақсади "Пахтакор" негизида Республикада футболни ривожлантириш. 12 ёшдан кейин Республика бўйлаб танланган, "Пахтакор" фалсафаси билан ўсган тарбияланувчилар Қибрайдаги янги қуриб битказилиши режалаштирилаётган академияга махсус танлов асосида саралаб олинадилар. Бу ерда барча замонавий шароитлар бўлади ва жамоа Ўзбекистон чемпионатларидан ташқари халқаро мусобақаларда мунтазам қатнашади. Жамоа мураббийлари доимий равишда билимларини Европа методикалари билан янгилаб борадилар. Энг оғриқли нуқтамиз бўлган дарвозабонлар мактабига асос солиниши кутиляпти ва энг кераклиги жамоа академияси Қибрайда 2 та табиий, 2 та сунъий майдонга (биттаси манеж) эга бўлади. Шу билан бирга 200 кишига мўлжалланган ётоқхона қурилади. Ётоқхонанинг бир қисми академия учун ишласа, бир қисми Республикадан ташриф буюрадиган академиялар учун ташкил қилинадиган мусобақаларда ишлайди. 



"Бугун Қозоғистон ва Россиядан кўплаб жамоалар "Пахтакор" академияси тарбияланувчиларини ўзлари ташкил қиладиган мусобақаларга таклиф қиладилар. Табиийки уларнинг аксарият мезбон жамоанинг ҳисобига бўлади. Бизнинг мақсад ҳам шундай, академия қуриб битказилганидан кейин МДҲ давлатларидан, Туркия ва Европадан ёш тоифаларига қараб меҳмонга чақирамиз. Бу билан нафақат "Пахтакор" балки Республикамизнинг бошқа академиялари ҳам ўша кучли клубларга қарши майдонга чиқиш имкониятига эга бўладилар", - дейди клуб матбуот котиби Беҳзод Назаров.


Қисқаси бу юзаки суриштирувларим ортидан ёзилган мақола. Тез кунда жамоанинг матбуот хизмати билан лойиҳа билан яқиндан танишиш учун видеорепортаж тайёрлашни мақсад қилганман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика