UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  1 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  1 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  25 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  7 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10

"Пахтакор" "Нефтчи"нинг 9 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди Янгиликлар

"Пахтакор" "Нефтчи"нинг 9 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Олий Лига 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" ўйинининг матнли трансляцияси билан шу ерда танишиб боришингиз мумкин бўлди.

"Пахтакор" - "Нефтчи" 2:0

Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи:
И. Нехочин (Наманган)

Голлар: Кримец 35, Сергеев 69.

"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, Махарадзе (с), Козак, Каримов (Солиев 85), Сергеев, Пардаев ( Андреев 67)
Захира: Рибкин, Холмуҳаммедов, Машарипов, Алимов, Рогованов

"Нефтчи":
Черемисин, Эрматов, Меҳмонов, Пўлатов, Нурбоев (Холматов 63), Раҳмонов, Расулов, Қодиров, Саидов (с), Ёқубов (Бобожонов 71), Ҳакимов (Ҳайдаров 46).
Захира: Смородин, Нурматов, Аҳмедов, Кападзе

Огоҳлантириш: Ҳакимов 7, Ораховац 87.


Ушбу ғалаба билан "Пахтакор" мухлисларини табриклаб қоламиз. "Нефтчи" мухлисларига эса сабр тилаймиз! Кейинги ўйинларда кўришгунча соғ ва омон бўлинг!

90+3. Ниҳоят ўйин якунланди.


90. Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун ҳакам 3 дақиқа қўшиб берди.


88. Холматов томонидан ажойиб жарима зарбаси амалга оширилганди. Лекин, тўп бироз ноаниқ кетди.


87. Ораховац Бобожоновга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка ишлаб олди.


85. Анвар Солиев майдонга тушди. Шерзод Каримовнинг ўрнига!


83. Зарбааа!!! Мурод Бобожонов қулай имкониятни қўлдан бой берди. Унга Акмал Холматов ажойиб тарзда тўпни етказиб берганди! Лекин, Мурод тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозасига киритмоқчи бўлди...


77. "Нефтчи" олдинга ўтмоқда!


74. Шерзод Каримов Ҳолматовга нисбатан қўполлик ишлатди.


69. ГОООООЛЛЛ! Игор Сергеееввв!!! Шерзод Каримовнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини боши билан рақиб дарвозасига йўллаган ҳужумчи ҳисобни оширди - 2:0!


67. Мезбонлар сафида Баҳодир Пардаев ўрнига Станислав Андреев майдонга тушди.


63. "Нефтчи"да ўзгариш. Ойбек Нурбоев ўрнига Акмал Холматов туширилди.


62. Зарбааа! Яна тўсин! Бу сафар Игор Сергеев!!!


61. Пардаевда яна имконият бўлиши мумкин эди. Лекин, "Нефтчи" ҳимоячилари тартибли ўйин намойиш этишди.


57. Зарбааа!!! Пардаеееев! Баҳодир ҳисобни 2:0га етказиши мумкин эди. Бироқ, Чермисиннинг ажойиб сейви бунга йўл қўймади!


55. "Пахтакор" олдинга интилмоқда!


53. Мухлислар ёмғир сабабли стадионни тарк этишни бошладилар...


51. Тошкентда ёмғир бошланган! Бу ўйинга ҳалал бериши мумкин!


50. Зарбаааа!!! Козакнинг чамаси 30 метрлардан берган зарбаси Черемисин қўриқлаётган дарвозанинг тўсинига тегиб қайтди!


49. Хавфли вазияяяяятттт! Умид Қодиров! Жарима майдони ичига ёриб кириб зарба берган футболчининг тўпини Лобанов эгаллаб олди!


47. Меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Аммо, "Пахтакор" ҳимоячилари ўз ўринларида!


46. "Нефтчи"да ўзгариш. Ҳакимов ўрнига Отабек Ҳайдаров майдонга тушди.


Иккинчи бўлим бошланди!


Ўйинни томоша қилиш учун кўплаб фарғоналик мухлислар ташриф буюрганлар!


Танаффус!


45+1. Биринчи бўлим якунланди! Ҳозирча мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқдалар!


44. Мурод Исмоилов асабийлашмоқда. У доимгидек ўйинни ўрнидан турганича кузатиб бормоқда.


41. Акбар Исматуллаев яна майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


39. Шерзод Каримовнинг узоқдан берган зарбаси жуда баландга кетди.


35. ГОООООЛЛЛ!!! Егор Кримец! Бурчакдан ошириб берилган тўпга Ораховац боши билан зарба берди. Шундан сўнг тўп Егорга келиб тушди. Баланд бўйли ҳимоячи эса боши билан рақиб дарвозасига гол киритди!


34. Мухлислар ўз жамоаларини фаол тарзда қўллаб-қувватламоқдалар!


32. Зарбаааа! Кахи Махарадзеее! Чап қанотдан ошириб берилган тўпни чап оёғи билан дарвозага йўллаган футболчи ўйинда ҳисобни очиши мумкин эди...


31. Шерзод Каримовнинг берган зарбаси Черемисин қўлига бориб тушди.


29. "Нефтчи" томонидан рақиб жарима майдончаси ичида ҳавфли вазият уюштирилганди. Лекин, тошкентлик футболчилар ҳимояда бехато ҳаракат қилишди.


26. Хавфли вазияяяят! Козак! "Пахтакор" ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ, ётиб олиб берган зарба "Нефтчи" дарвозасига аниқ бормади.


23. "Нефтчи" футболчиларидан навбатдаги қўполлик! Меҳмонлар бугун "жёсткий футбол" намойиш этмоқдалар.


21."Пахтакор" футболчисининг берган кучли зарбасидан сўнг Жаҳонгир Меҳмонов бир муддат майдонда ётди. Ҳайриятки, унинг аҳволи яхши. Жаҳонгир ўйинни давом эттиради!


19. Шерзод Каримовнинг жаримадан берган зарбаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.


15. Фарғоналиклар "Пахтакор"га ҳужум қилиш учун имкон бермаяптилар.


12. Энди Козакнинг жарима зарбасидан сўнг Черемисинга нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонларда "Фол в атаке"!


10. Ҳавфли вазият! Жарима тўпидан етказиб берилган тўпдан сўнг "Нефтчи" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келганди. Бу вазиятда меҳмонлар посбони тўпга чиқишга хатоликка йўл қўйди.


7. Шерзод Ҳакимов огоҳлантирилди. Акбар Исматуллаевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун!


5. Тўп назорати ҳозирча "Пахтакор"да. Мезбонлар тезкор гол эвазига устунликни қўлга олишни режалаштирганлар шекилли.


2. Бахтиёр Ёқубов Мерзляковга нисбатан қўполлик ишлатди.


1. Ўйин бошланди! Учрашувни мезбонлар бошлаб бердилар.


Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқдалар!


Ўйин бошланишига 10 дақиқа вақт қолди. Стадионга мухлисларнинг ташрифи давом этмоқда!


Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! 9-турнинг марказий ўйинидан матнли трансляциямизни бошлаймиз! Сизлар билан бирга ўйинни Азиз Тўхтамуродов кузатиб боради.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича ушбу ўйинда имкониятлар тенг! Сизнинг фикрингиз қандай? "Пахтакор" "Нефтчи"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими? Ёки Мурод Исмоилов собиқ жамоасидан очко тортиб оладими?


- Ўйин соат 19:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика