"Пахтакор" назорат ўйинида "Партизани"ни мағлуб этди
15 янв 2018 22:49
Янгиликлар
"Пахтакор" назорат ўйинида "Партизани"ни мағлуб этди
Ўйин бошида рақиб ҳисобни очди. Асани аниқ зарбаси албан жамоасини олдинга етаклади. Орадан кўп ўтмасдан жамоамиз ҳисобни тенглаштирди. Тиаго Безерра пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. 34-дақиқада Азим Аҳмедов "Партизани" дарвозасини ишғол қилди ва танаффусга "Пахтакор" кичик устунлик билан йўл олди.
Иккинчи бўлим бошида Жасур Ҳакимов илк ҳужумдаёқ албанияликлар дарвозасига учинчи голни урди. 3:1 ҳисобидаги натижа беллашув охиригача ўзгармади. Сўнгги назорат ўйини 20 январь куни Македониянинг "Вардар" жамоасига қарши ўтказилади.
"ПАХТАКОР" - "ПАРТИЗАНИ" - 3:1 (2:1)
"Пахтакор": Лобанов, Козак (Андреев, 68), Симич (Тожиев, 68), Аъзамов (Исматуллаев, 68), Шораҳмедов (Cайфиев, 68), Раҳматуллаев (Синдаров, 68), Аҳмедов (Аҳмадов, 68), Машарипов (Иброҳимов, 68), Искандеров (Канюк, 68), Абдураҳимов (Ғанихонов, 68), Безерра (Ҳакимов, 46).
Голлар: Безерра 17-пен, Аҳмедов 34, Ҳакимов 46 - Асани 10.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар