UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  4 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

"Пахтакор" мухлислар клуби сардори: "Балки бугун йил ўйини" Янгиликлар

"Пахтакор" мухлислар клуби сардори: "Балки бугун йил ўйини"

Бугун "Пахтакор" ўз майдонида амалдаги чемпион "Локомотив" жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашувга "Пахтакор" мухлислари қандай тайёргарлик кўраяптилар, бу борада мухлислар клуби сардори Илҳом Ёқуббеков билан қисқача суҳбатлашдик.

"Ҳал қилувчи босқичга келганда жамоамиз ўз ўйинини топиб олгани биз мухлисларни хурсанд қилди. Энди шу темпини сақлаб қолишимиз ва 3 йилдан бери эриша олмаётган чемпионлик кубогини қайтаришимиз керак деб ўйлайман. Бошланишига жамоамизнинг ўйини бироз қовушмади. Лекин сўнгги ўйинларни кўриб мазза қилдик", - дейди мухлислар клуби сардори.

- Бу йил аввалгиларига қараганда стадионга келаётган мухлислар сони нисбатан ошди, бу кўпроқ нима билан боғлиқ?
- Тошкентда ҳар доим мухлисларнинг ташрифи билан муаммо бўлиб келган. Лекин бу йил тўғри айтдингиз, 2017-2018 йилга нисбатан анча мухлислар ташрифи ошди. Клуб раҳбарияти имкон қадар уларга шароит яратиб беришга ҳаракат қилаяптилар. Сафар ўйинларида ҳам ёлғизлатиб қўймаяптилар. Имконияти бор мухлис бор, имконияти йўғи бор. Клуб эса уларга ёрдам бераяпти. Олдинлари 2-3 минг нафар мухлис келса қувонаётган эдик. Жорий мавсум 5000 нафар мухлис келиши одатга айланди. Энг муҳими клубга бўлган ишонч қайтди ва бундан унумли фойдаланишимиз керак.

- Эртанги ўйин ҳақида нима дейсиз? (Суҳбат 19 октябрь куни бўлиб ўтган)
- Фақат ғалаба! "Локомотив"ни 6 очкога олдинлаб кетишига йўл қўймаслигимиз керак. Сўнгги иккита ўйиндаги темпни ушлайдиган бўлсак ва "Локо" билан кубок ўйинини ёдга олган ҳолда шу ўйинларимизни намойиш қилсак ғалаба қозонишимизга ишонаман. Лекин рақибни ҳурмат қилишимиз керак, бежизга кетма-кет чемпион бўлмадилар.

- Мухлисларга нима деган бўлардингиз?

- Ҳар кунгидан кўра бу ўйинда биз жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришимиз керак. 12-ўйинчи деган атама  бежизга айтилмаган ва "Локомотив" билан ўйинда биз ҳам ўз сўзимизни айтишимиз керак.


Ниғмон Нозимов

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика