UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  1 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  8 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

"Пахтакор" мавсумнинг энг қийин палласига қанчалик тайёр? Янгиликлар

"Пахтакор" мавсумнинг энг қийин палласига қанчалик тайёр?

Суперлиганинг иккинчи давраси старт олди.

лублар эса ўз таркибларини кучайтириш учун, трансферларни амалга оширмоқда ва яна кимдир чет элда машғулот йиғинларини ўтказмоқда. Чемпионликга асосий даъвогарлар ҳам чемпионлик ҳал бўладиган иккинчи даврага анча пухта тайёргарлик кўришмоқда. "Насаф" ўз сафига бирин кетин кучли легионерларни қўшиб олган бўлса, "Навбаҳор" ўз захира ўриндиғини кучайтирмоқда ва кўпчиликнинг фикри бўйича трансферлар ойнасининг сўнги кунларига "бомба" янгилик тайёрламоқда. Амалдаги чемпион "Пахтакор" ҳам ўз сафига бир нечта футболчиларни қўшиб олди ва кеча маълум бўлганидек "шерлар"нинг асосий футболчиларидан бири Аббосбек Файзулллаев "ЦСКА" клубига ўтмоқда ва "Пахтакор" учун катта йўқотиш. Мавсумнинг иккинчи қисмига "Пахтакор"нинг "амбиция"лари қай даражада?

Трансферлар ва таркиб

"Пахтакор" клуби ушбу трансферлар ойнасида бир нечта ёш футболчилар тарк этишди улар: Абубакр Ашуров ("Турон"га ижара асосида), Шаҳзод Раҳматуллаев ("Турон"га ижара асосида), Аббос Эргашбоев ("Андижон"га ижара асосида), Диёр Ортиқбоев ("Бухоро"га ижара асосида) ва Сардор Рашидов клуб билан шартномасини бекор қилди.

Жамоани вақтинчалик тарк этган ёш футболчилар ва тажрибали Сардор Рашидов ўрнига Максим Шацких, жамоага бир нечта янги футболчиларни ҳам олиб келди ва улар асосан легионерлар. "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланган ва ўтган мавсумни Москванинг "Торпедо" жамоасида ўтказган Ҳожимат Эркинов ижара асосида бир йилга "Пахтакор"га қайтди. Шунингдек жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун клуб раҳбарияти польшалик футболчи Михаил Кухарчикни ўз сафига қўшиб олди. "Шерлар" сафида эса энди икки нафар польшалик футболчи бор ва уларнинг иккиси ҳам ҳужумчи яъни бир бирига рақобатчи. Жамоага яна қирғизистонлик футбочи ва "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси Кими Мерк билан шартнома имзолади.

"Пахтакор" жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида, колумбиялик машҳур ҳимоячи Йерри Мина билан музокаралар олиб борди, лекин "Барселона"нинг собиқ ўйинчиси 15-карра Ўзбекистон чемпионлари билан шартнома имзоламади.

P.S: Жамоанинг асосий футболчиларидан бири Аббосбек Файзуллаев "ЦСКА"га ўтгани эълон қилинди. "Пахтакор" трансферлар ойнасининг сўнги кунларида иккита янги футболчининг трансферини эълон қилди. Беларуслик дарвозабон Павел Павлюченко "Пахтакор" билан 1.5 йиллик шартнома имзолангани эълон қилинди. "Пахтакор" ҳимоя марказини кучайтириш учун бир нечта марказий ҳимоячилар билан музокара олиб борди ва нидерландиялик футболчи Мэтью Стинворден билан шартнома имзолади, 30 ёшлик марказий ҳимоячи билан ҳам 1.5 йиллик шартнома имзоланди.

Тақвим

"Пахтакор" жамоасини олдинда жуда зич тақвим кутиб турибди. Август ойида "Пахтакор" 7та учрашувда иштирок этиши керак бўлади ва август ойи Максим Шацких шогирдлари учун ҳақиқий имтиҳон бўлиши шубҳасиз. Суперлига ва кубок доирасида ўтказиладиган баҳслардан ташқари 24 август Ўзбекистон Суперкубоги финали "Пахтакор"ни кутиб турибди.

18-тур 29.08.2023 "Қизилқум" - "Пахтакор"

Суперкубок финал "Насаф" - "Пахтакор"

17-тур 19.08.2023 "Пахтакор" - "Металлург"

11-тур 15.08.2023 "Насаф" - "Пахтакор

16-тур 10.08.2023 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

15-тур 05.08.2023 "Пахтакор" - "Нефтчи"

Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Пахтакор"

ОЧЛ ва рақиблар

24 август куни Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Қуръада "Пахтакор" биринчи саватчадан жой олган. "Пахтакор"нинг эҳтимолий рақиблари: "Сепахон"(Эрон), "Ал-Дуҳайл"(Қатар), "Ал-Файҳа"(Саудия Арабистони), "Нассажи Мазандоран"(Эрон), "Ал-Файсали"(Саудия Арабистони), "Истиқлол"(Тожикистон), "Ахал"(Туркманистон), "Ал-Айн"(БАА) ва плей-офф босқичидан ўтадиган жамоалар. "Пахтакор" қуръада биринчи саватчадан жой олгани жамоа гуруҳ босқичида "Ал-Ҳилол", "Ал-Садд" ва "Ал-Иттиҳод" каби Осиёнинг гранд жамоаларига қарши ўйнамаслигини англатади, лекин "Ал-Дуҳайл" ва "Сепахон" каби жамоалар "Пахтакор"га қарши осонликча таслим бўлишмаслиги аниқ. Шунингдек, иккинчи саватчадан ўрин олган "Ал-Дуҳайл" ва "Сепахон" жамоалари, Осиё чемпионлар лигасининг 2022 йилги мавсумида "Пахтакор" билан бир гуруҳда бўлишган ва "Пахтакор" жамоаси икки рақибга ҳам барча ўйинларда мағлуб бўлган. Максим Шацких кўп такрорлаганидек, ушбу мавсум "Пахтакор" чемпионлар лигаси учун анча яхши тайёргарлик кўрмоқда.

Камчиликлар

"Пахтакор"нинг ушбу мавсумдаги асосий муаммоларидан бири бу ҳужум чизиғи. Пшемислав Банашак кўп жароҳатланаётгани сабабли, яққол ҳужумчи позицияси бўш қолмоқда, Шацких эса мажбурлигидан Достон Ҳамдамовни ўзи учун ноқулай бўлган позицияда ўйнатаётган эди. Жароҳатидан фориғ бўлган ва жамоага эндигина қўшилган Михаил Кухарчик ушбу муаммони ҳал этишлари керак бўлади. ЦСКАга ўтаётган Файзуллаев ҳам "Пахтакор" учун катта йўқотиш, ҳужумда "креативлик" даражаси пасайиши эса шубҳасиз. Шунингдек, жамоанинг камчилиги бу захира ўриндиғидаги тажрибали футболчиларнинг камчилиги. Жамоа деярли бир таркиб билан ўйнашга мажбур бўлиб қолган.


Абдулвосит Бектемиров 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика