UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  0 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  6 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  4 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  12

"Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган Янгиликлар

"Пахтакор" - Машарипов - "Трабзонспор" "сериали" бўйича расмий изоҳ: Жалолиддиннинг трансфери қиймати 6 миллион евро баҳоланмаган

"Пахтакор" етакчиси Жалолиддин Машариповга Туркиянинг "Трабзонспор" клуби жиддий қизиқаётгани ҳақида маълумот бергандик.

Бугун турк матбуотида, хусусан "FotoMac" нашри тарқатган хабарга кўра Машариповнинг трансфер нархи 6 миллион евро баҳоланган ва бу "Трабзонспор" клубини қўрқитиб юборгани ҳақида маълумот берган.

Машарипов "Трабзонспор"га ўтмайди, унинг нархи туркларни шокка туширди 

Мазкур ҳолатни аниқлаш мақсадида, сайтимиз таҳририяти "Пахтакор" раҳбарияти билан боғланди. Тошкент клубининг "championat.asia"га маълум қилишича, турк матбуотидаги хабар асоссиз. Яъни, "Пахтакор" Машариповнинг трансфер нархини 6 миллион евро баҳоламаган. Шунингдек, клублар ҳали расман музокараларга киришмаган. "Трабзонспор" клуби Машариповнинг трансфери бўйича ҳозирча расмий сўров юборгани йўқ.

Жалолиддин Машарипов Европага кетиш арафасида - эҳтимолий янги жамоаси номи аниқ 

Куни кеча Машариповнинг трансфери бўйича Шаҳбоз Беғамов маълум қилганидек, "Пахтакор" ва турк клуби ўртасидаги музокаралар ҳали расмий жараёнга кўчмаган. Ва бу кўп жиҳат аввало футболчи ҳамда клубнинг ўзаро шартнома шартларини келишувига ҳам боғлиқ масала. Туркия клуби Машариповга жиддий қизиқмоқда, лекин ҳали аниқ таклиф билан тошкентликларга мурожаат қилмаган.

"Пахтакор" Жалолиддин Машариповнинг трансфери бўйича "Трабзонспор" билан музокараларга киришишга тайёр ва томонлар буни ўзаро ҳал этишлари мумкин.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика