"Пахтакор": Каримов ва Безерра - "Пахтакор"нинг энг яхши ассистентлари

Aslanov Jasurbek
31 окт 2017
2017 йилги мавсумда жамоамизда гол билан тугаган тўп оширишларини уддалаган футболчилар рўйхатини Шерзод Каримов ва Тиаго Безерра бошқармоқда.

Ҳар икки ярим ҳимоячи 7 мартадан жамоадошларининг гол уришига аниқ тўп оширишлари билан кўмаклашиб юборган. Гиди Канюк ҳисобида гол билан тугаган 6та узатма мавжуд. Ушбу мавсум ўзини яхши тарафдан кўрсатаётган Суҳроб Нуруллаев эса 4 тўп киритилишида сўнгги пас билан иштирок этган.

Жами 11 нафар футболчи "Пахтакор"нинг жорий чемпионатда рақиб дарвозасига гол уришида ўз узатмалари билан қатнашган. Қуйида уларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг:

7 - Шерзод Каримов ва Тиаго Безерра

6 - Гиди Канюк

4 - Суҳроб Нуруллаев

2 - Станислав Андреев, Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров

1 - Владимир Козак, Жасур Ҳакимов, Жасур Яхшибоев, Ҳожиакбар Алижонов.

"Пахтакор" матбуот-хизмати


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz