UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  10 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  3 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  0 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

"Пахтакор": Ислоҳотлар - келажак сари ташланган қадам Янгиликлар

"Пахтакор": Ислоҳотлар - келажак сари ташланган қадам

Теглар :  Пахтакор
Ўзбекистон халқи икки байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Қурбон Ҳайитини нишонламоқда.

“Пахтакор” футбол клуби раҳбарияти ушбу қўшалоқ байрам муносабати билан Ўзбекистон халқини табриклайди ва мустақил Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнашини тилайди.

Байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтакор” футбол клубининг моддий-техник базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ушбу ҳужжат “Пахтакор”ни  ҳар томонлама  ривожлантириш, замонавий инфратузилмага эга клуб даражасига олиб чиқишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ижросини таъминлашда барча тегишли вазирликлар, идоралар ва сармоядор компания  -  “SFI Management” МЧЖ ХК иштирок этади.

2017 йил ташкил этилган “SFI Management” МЧЖ ХК компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган талабларга биноан, юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Компания турли йирик инвестицион лойиҳаларда иштирок этмоқда ҳамда мамлакатимиз тараққиёти ва унинг иқтисодиёти равнақи йўлида ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон футболини ривожлантириш ва уни жаҳон даражасига олиб чиқиш “Пахтакор” футбол клубининг ҳам  бош мақсадидир. Клуб раҳбарияти бу борада “Пахтакор” марказий стадионини замонавий технология ютуқларидан фойдаланган ҳолда, жаҳон стандартлари асосида қайта қуришни режалантирган. Янги стадионни бунёд этишда футболчилар, мухлислар ва турли йўналишларда фаолият кўрсатадиган ходимлар учун энг қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилади.

Клубдаги янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари жараёнида “Қибрай” спорт  базаси, “Чилонзор” спорт мажмуаси ҳамда футбол академияси тўлиқ реконструкция қилинади.

Албатта, кенг кўламли бу ислоҳотлар халқ жамоаси  - “Пахтакор”нинг аввалги шону шуҳрати юксак мавқеини тиклашга хизмат қилади. Бугун амалга оширилаётган ишлар ўзининг юксак самараларини бериши, шубҳасиз!

“Пахтакор” клуби ҳамюртларимизни энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги ва муборак Қурбон Ҳайити билан муборакбод этиб, барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва фаровон ҳаёт тилайди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика