Расман: "Пахтакор" Достонбек Ҳамдамовни Қатар клубига ижарага берди
22 янв 2022 14:41
Янгиликлар
Расман: "Пахтакор" Достонбек Ҳамдамовни Қатар клубига ижарага берди
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини ижара асосида Қатарнинг "Ал Сайлия" клубида давом эттиради.
"Жамоалар ўртасидаги келишувга мувофиқ Ҳамдамов 2022 йилнинг 30 июнига қадар "Сайлия"да ижарада ўйнайди. Ижара муддати тугаганидан кейин футболчи "Пахтакор" ихтиёрига қайтади", - дейилади "шерлар" хабарида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЎФА Дубайдаги Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинига “Пахтакор” футболчиси Достонбек Ҳамдамов бир неча кун давомида қатнаша олмаслиги ва бунга ўйинчининг "Ал Сайлия"га ўтаётганини сабаб қилиб кўрсатганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар