UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  1 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  1 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  1 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  1 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   10 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1

Суперлига. Черан туғилган кунида "Динамо" дарвозасига учта гол киритиб, "Пахтакор"га муҳим ғалабани тақдим этди Янгиликлар

Суперлига. Черан туғилган кунида "Динамо" дарвозасига учта гол киритиб, "Пахтакор"га муҳим ғалабани тақдим этди

Ўзбекистон Суперлигаси 21-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Динамо" ўйини якунланди.

"Пахтакор" – "Динамо" 4:2 

Гол: 9 - Драган Черан (Умар Адҳамзода), 18 - Майкон Дуглас Да Силва Нерис, 42 - Драган Черан, 55 - Душан Мийич,  72 - Драган Черан, 90+ 5- Диёр Ҳолматов 

Тошкент. "Жар" стадиони

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев   

Қанот ҳакамлари: Акмал Ғиёсов, Александр Буров

Захира ҳаками: Сардор Миродилов

VAR: Наим Қосимов

AVAR: Хайринисо Эркинова

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Владимир Назаров.

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 4. Абдулла Абдуллаев, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 8. Диёр Ҳолматов, 10. Драган Черан (с) ( 6. Муҳаммадали Ўринбоев,90), 17. Достонбек Ҳамдамов (99. Улуғбек Ҳошимов.64), 22. Умар Адҳамзода (2. Беҳрузбек Асқаров, 74), 27. Сардор Собирхўжаев (15. Диёрбек Ортиқбоев, 90), 30. Отабек Жўрақўзиев ( 11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 74).

Захира: 35. Павел Павлюченка,31. Муҳаммадали Усмонов, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77. Дилшод Саитов, 

"Динамо": 13. Равшанбек Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев, 4. Муҳаммадали Турсунов (77. Воҳиджон Оқбўтаев.46), 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Францис Нарх (14. Баходир Насимов, 69)11. Маркос Кайк Мораис Де Оливейра (8. Ҳислат Ҳалилов, 46), 17. Салим Мустафоев (с), 20. Журани Франциско Феррейра, 21. Анваржон Ҳожимирзаев (9. Ҳумоюнмирзо Иминов, 79), 44. Душан Мийич (22. Санжар Шоаҳмедов, 79), 70. Майкон Дуглас Да Силва Нерис.

Захира: 1. Фарҳод Раҳматов, 18. Дилшод Раҳматуллаев, , 30. Абубакир Мўйдинов, 37. Фирдавс Абдураҳмонов, 

Огоҳлантириш: 50 - Умар Адҳамзода 


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+5. ГОООЛ. Диёр Ҳолматов ҳисобни оширди

90+4. Ўзгариш: Ўринбоев ва Ортиқбоев майдонга тушди, улар Собирхўжаев ва Черани алиштирди

Ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

89. Дугласнинг узоқдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

84. Салим Мустафоевнинг узоқдан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Назаров қийинчилик билан қайтармоқда

79. Ўзгаришлар: Иминов ва Шораҳмедов майдонга тушди, улар Хожимирзаев ва Душан Мийич майдони тарк этди

74. Ўзгариш: Асқаров ва Холдорхонов мадонга тушди, улар Жўрақўзиев ва Адҳамзодани алиштирди

72. ГООЛ. Черан дубл қайд этмоқда

71. Ҳакам ВАРдагилар билан гаплашди ва қарорини ўзгартирмади

70. Тўйчибоев яна 11 метрли нуқтани кўрсатди. Яна тўп меҳмонлар ҳимоячининг қўлига тегмоқда

69. Ўзгариш: Нархнинг ўрнига Насимов майдонга тушди

64. Ўзгариш: Ҳамдамовнинг ўрнига Хошимов майдонга тушди

55. ГОООЛ. Душан Мийич узоқдан зарба йўллади ва ҳисобни тенглаштирди

53. Отабек Жўрақўзиев дарвозабон билан бирга бир чиқиб борди ва зарба йўллади. Бироқ Ягудиндан супер сейв

50. Огоҳлантириш: Учрашувдаги илк сариқ карточкани Умар Адҳамзода ишлаб олди

46. Ўзгаришлар: Маркос ва Турсунов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Халилов ва Оқбўтаев майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга олти дақиқа қўшиб берди



42. ГОООЛ. Черан нуқтадан адашмади!

41. Ҳакам "Динамо" дарвозаси томон пеналти белгилади. Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Турсуновнинг қўлига тегди ва Тўйчибоев иккиланмасдан нуқтани кўрсатди

35. Тўйчибоев ўзи манитор олдига борди ва голни бекор қилди

33. ГОООЛ. Черан дубл қайд этмоқда. Ҳозирча ҳакамлар яна ВАР билан суҳбат қуришмоқда

25. Ҳамдамовнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

24. Салим Мустафоевнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, тўпни Назаров ушлаб олди



20. Ҳозирча учрашувдаги вазиятлар гол билан якунланмоқда. Ҳар икки жамоа биттадан ҳужум қилди ва гол урди

18. ГОООЛ. Ҳисоб тенглашди. Ҳамралиев ҳимояда узатма қилишда хатога йўл қўйди. Дуглас эса тўпни эгаллаб олди ва зарба йўллади. Назаров бу ерда жамоасини голдан қутқариб қола билмади

11. Гол ҳисобга олинди. Олим Тўйчибоев ВАР ҳакамлари билан гаплашиб олди ва Чераннинг голи ҳисобга олинди

9. ГОООл. Учрашувдаги илк хавфли вазият гол билан якунланди. Аҳдамзоданинг ажойиб узатмасидан сўнг Черан ҳисобни очди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика