UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  30 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

"Пахтакор": Биринчи чемпионликка 25 йил тўлди Янгиликлар

"Пахтакор": Биринчи чемпионликка 25 йил тўлди

Теглар :  Пахтакор
Бугун "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатида илк бор чемпионликни қўлга киритганига 25 йил тўлди.

1991 йил россиялик мутахассис Александр Тарханов қўл остида жамоа шакллантирилга киришган. Режалаштирилган МДҲ чемпионати ўтказилмагач, 1992 йил 28 март куни Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тур учрашувлари ўтказилган. Жамоани майдонга Аҳрол Иноятов бошлаб тушган. Ўшанда майдонга тушган таркибдан Мурод Алиев энг узоқ вақт мобайнида жамоа шарафини ҳимоя қилди.

Ўша мавсумда "Пахтакор" деярли 100га яқин тўп киритди. 24 гол урган Валерий Кечинов чемпионатнинг биринчи тўпурарига айланди. Ўша йили у ОАВ сўровномасига кўра, мамлакатнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

1992 йил 1 ноябрь куни "Пахтакор" мавсумдаги охирги ўйинини ўтказди. "Косонсойчи"га қарши Тошкентда ўтказилган беллашувда жамоамиз 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан бир хил очко тўплаган "Пахтакор" ушбу жамоа билан биргаликда Ўзбекистон чемпиони сифатида эълон қилинди.

Қуйида 1992 йилги мавсумда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган футболчилар ва уларнинг ўша чемпионатдаги кўрсаткичлари келтирилган.


Футболчи

Ўйинлари

Дақиқаси

Голлари

Мурод АЛИЕВ

31

2488

1

Нўъмон ҲАСАНОВ

30

2563

9

Анвар ЖАББОРОВ

30

2456

0

Фарҳод МАГОМЕТОВ

29

2565

2

Рифат ГАЛИЕВ

29

1842

9

Илҳом ШАРИПОВ

28

2361

8

Валерий КЕЧИНОВ

28

2232

24

Ёрқин НАЗАРОВ

26

1868

2

Абдуқаҳҳор МАЪРУФАЛИЕВ

25

1974

4

Игорь ВОЛКОВ

25

1681

4

Шуҳрат МАҚСУДОВ

20

1328

12

Ҳикмат ЭРГАШЕВ

19

1553

1

Маҳмуд СОБИРОВ

16

991

0

Собир ХОДИЕВ

15

1172

6

Олег СИНЕЛОБОВ

14

1258

8

Александр КОЖУХОВ

12

943

1

Сайдулло ТУРСУНОВ

12

939

0

Павел БУГАЛО

7

261

0

Николай ШИРШОВ

5

157

0

Миржалол АЪЗАМОВ

4

225

0

Александр АБДУХОЛИҚОВ

4

217

0

Бахтиёр ДАДАМАТОВ

3

73

0

Денис ИВАНКОВ

3

66

0

Маҳмуд ТЎРАХЎЖАЕВ

3

27

0

Олег ШАЦКИХ

2

164

2

Руслан АҲМЕДХОНОВ

2

97

0

Андрей ЯРОВОЙ

2

66

0

Дилмурод НАЗАРОВ

2

37

0

Санжар МАҚСУДОВ

2

13

0

"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти илк чемпионлик қўлга киритилишига ҳисса қўшган барча инсонларни 25 йиллик юбилей билан табриклаб, уларга чуқур ҳурматини изҳор қилади. Биз сизларни ҳамиша эслаймиз, ютуқларингизни ёдга оламиз ва улар билан фахрланамиз!


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика