"Пахтакор-99" Краснодардаги турнирда иштирок этади

Narzulla Saydullayev
30 мар 2015, 12:40
Рустам Қурбонбоев бошчилигидаги академия тарбияланувчилари Краснодарда ўтказиладиган халқаро мусобақада қатнашишади.
6-11 апрель кунлар Краснодарда "Краснодар" ФК соврини учун 4-бор халқаро турнир ташкил этилади. Унда "Краснодар" академиясининг 2, "Чертаново", "Рубин", "Терек", "Динамо" ва "Анжи" академиялари тарбияланувчилари иштирок этадилар. Жамоалар 2 гуруҳга ажратилади. Кейинчалик баҳслар плей-офф тизимида давом эттирилади.

Унда 1999 йилда таваллуд топган ёш футболчилар майдонга тушади. Бу ёшдаги жамоага Рустам Қурбонбоев бошчилик қилмоқда. Академия директори Дилшод Нуралиев ҳам жамоа билан биргаликда Краснодарга сафар қилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›