UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  9 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  8 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2

"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ

Бугун "Пахтакор" стадионида ўрнатилган ёдгорлик ва Боткин қабристонида 1979 йил 11 август куни содир бўлган авиаҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзоларини хотирлаш тадбири ўтказилди.

Унда футбол жамоатчилиги, мутахассислар, фахрийлар, клуб вакиллари ва мухлислар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар жамоани хотирлар экан, "Пахтакор" бутун Ўзбекистонни дунёга танитгани, мухлисларнинг фахри бўлгани, фожиа сабабли футболимиз катта йўқотишга учраганини алоҳида таъкидладилар. 

"Самога сочилган юлдузлар" номи ҳеч қачон унутилмайди. Йилдан йилга уларнинг сиймолари ёш авлодга фахр туйғуси билан кўчиб ўтмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
11 авг 13:40:42
Яхшидур аччик Хакикат
Ўшанда Пахтакор ўзбек халқининг фаҳри эди. Ўзбекистон терма жамоаси ўрнида эди чунки СССР чемпионати олий лигасида Ўзбекистондан биргина Пахтакор жамоаси қатнашар эди. Орадан 46 йил ўтиб футболчиларимиз ўша даражага чиқмоқда. Фақат умри ва қисмати ўхшамасин
+2   
11 авг 12:51:36
Пахтакорим
Шу кунлари 12 ёшда эдим. Бу даврда алоқа фақат хат орқали ёки уй телефони орқали хабар тарқалар эди. Уй телефони хам махаллада 4-5 дона бўлар эди. ТВда бундай хабарлар айтилмас эди. 12чи август куни эшитганман. Ман 12 ёш болакай бўлиб уёқда турсин капкатта эркаклар кўз ёш қилишган. Ўша йили СССР Олий лигасида Пахтакор 2-3 ўринларни банд қилиб турган эди. Составда тажрибали Федоров, Ан, Корченов ва Могильнийлар қаторида ёш порлаб келаетган ўзбегим қоракўзлар чиқиб келаетган эди.
   
12 авг 15:28:25
تعمورخن ومار خجا
Xursanbek Abduvaliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жа оширворасларда айрим негативчилар. Бу ердагилар хаммаси футболга алоқадор инсонлар бўса портлашга нима алоқаси бор. Ундан кўра ўтганларни яхши ниятда хотирлаб қўёринг
Rusdi yomonligini aytsa negativ Oʻzbekdi yoki musulmondi yomonligini aytsa toʻgʻri aytgan boʻlamiza nega biz xech birbirimizi qoʻllab quvvatlamimiz qachon oʻrganamiz dindosh bilan vatandosh bilan millatdish bilan hamfikir bir boʻlishdi
   
11 авг 15:20:24
Xursanbek Abduvaliyev
تعمورخن ومار خجا фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ruslardi oʻzi portillatib endi oʻzlari keb gul qoʻyyiapdimi nima buyam bir bizi ustimizdan kulishmi
Жа оширворасларда айрим негативчилар. Бу ердагилар хаммаси футболга алоқадор инсонлар бўса портлашга нима алоқаси бор. Ундан кўра ўтганларни яхши ниятда хотирлаб қўёринг
   
11 авг 15:10:20
Александр Гейнрих
11 – АВГУСТЬ

Ям- яшил майдон хам сарғайган чоғда,
Узоқда минг қалблар хайратли доғда.
Ўн биринчи августь, булутли осмон,
Унсиз йиғлаганди, эшитган инсон.

Ёз чилласи баланд учса турналар,
Кемтик кўнгиллар дарди, бир тирналар.
Ёдга тушар, Пахтакор даври шу он,
Самода сочилган ўн етти ўғлон.

Номим чиқсин дея Ўзбекистонда,
Ватан учун, жавлон уриб майдонда.
Манзилга етмаган ўн етти ўғлон,
Мухлислар қалбида яшайди хар он.

Эх улар, Европа чемпионлари,
Эх ўзбек футболи истиқболлари.
Ўн гулидан бир гули очилмаган,
Ўзбегимни эркатой ўғлонлари.

-1   
11 авг 14:34:24
تعمورخن ومار خجا
Ruslardi oʻzi portillatib endi oʻzlari keb gul qoʻyyiapdimi nima buyam bir bizi ustimizdan kulishmi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика