UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  1 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  0 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  2 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  14 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  2 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  1 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

"Пахтакор" 22 февраль куни Москванинг "Спартак" клуби билан ўйнайди Янгиликлар

"Пахтакор" 22 февраль куни Москванинг "Спартак" клуби билан ўйнайди

Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлига 1-туридан олдин Москвага сафар қилади.

Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" Россиянинг 10 карра чемпиони Москванинг "Спартак" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтишади. Бу орқали "Пахтакор" Россияда яшаётган юртдошларимизга ўзига хос совға тайёрлашни мақсад қилмоқда.

Мазкур баҳс 22 февраль куни Россия пойтахтидаги "Откритие Арена" стадионида бўлиб ўтади.

Айни пайтда "Спартак" Россия премьер-лигасининг иккинчи даврасига тайёргарлик кўрмоқда. Доменико Тедеско бошчилигидаги "қизил-оқлар" 29 февраль куни "Динамо" билан пойтахт дербисида майдонга тушишади.

Маълумот учун, "Спартак" сафида бугунги кунда Андре Шюррле, Лоренсо Мельгарехо, Роман Зобнин, Георгий Жикия, Жордан Ларссон, Александр Соболев каби машҳур футболчилар тўп тепишмоқда.

"Пахтакор" клуби айни пайтда Россияда истиқомат қилаётган барча юртдошларимизни учрашувга таклиф қилади.


Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика