Павел Соломин Индонезия клубига ўтди ва дебют ўйинида гол урди
12 фев 2014 22:20
Янгиликлар
Павел Соломин Индонезия клубига ўтди ва дебют ўйинида гол урди
Ҳамюртимиз Павел Соломин фаолиятини Индонезия олий лигасида давом эттиради.
persisam.com сайтининг маълум қилишича, Соломин "Путра" клуби билан бир йиллик шартнома имзолаган ва янги клуби таркибида майдонга тушишга ҳам улгурган. Футболчимиз 9 февраль куни "Персеру" клубига қарши кечган ўйинни бошланғич таркибда бошлаб, 70-дақиқагача ҳаракат қилган. 65-дақиқада жамоасининг 4-голини киритганидан сўнг ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб берди. Учрашувда Соломин жамоаси йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, Индонезия олий лигасида 11та клуб иштирок этади. Ҳозирда "Путра" жамоаси мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Индонезия олий лигасида 11та клуб иштирок этади. Ҳозирда "Путра" жамоаси мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.
Фикрлар