UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  0 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  1 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  4 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  1 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2 11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  6 10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  3 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  1 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  7 08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  2 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  3 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  2

Павел Смоляченко: "Янги мавсумдан умидим катта" Янгиликлар

Павел Смоляченко: "Янги мавсумдан умидим катта"

"Нефтчи"нинг иқтидорли футболчиси Павел Смоляченко яқинда "Футбол экспресс" газетасига интервью берди.
- Таътилдан кейин машғулотларга киришиб кетиш осон бўлмаса керак?

- Ҳозирча тикланиш жараёнига асосий эътибор қаратилаётганлиги туфайли қийналаётганимиз йўқ. қолаверса, бундай ҳолатга илк бор дуч келмаяпман. Мавсум якунига етгач, таътилга чиқиб, бутунлай дам олишга берилмасдан, формани ушлаб туриш мақсадида оз-моз дўстлар билан футбол ўйнаб турдик.

- Дам олиш учун бирор мамлакатга бормадингизми?

- Яқинларимнинг ҳолидан хабар олиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлдим. Шу баҳона ҳордиқ чиқариб қайтдим.

- Ўзингиз ўзбекистонликсиз-ку?

- Бир қатор қариндошларимнинг Россияга кўчиб кетишганига 10 йил бўлди. Бу ерда онам билан истиқомат қиламиз.

- Яқин орадаги режалар қандай? «Нефтчи»даги шартномангиз шу йил охирида якунига етса керак?


- Тугади. Музокаралар қандай натижа билан интиҳо топишини ҳозирча билмайман. Бошқа жамоаларга ўтиш ҳақида эса ўйлаб кўрганим йўқ.

- «Нефтчи»да қолиш сизга ҳар томонлама қулай эканлигини тахмин қилиш мумкин.

- Албатта. Келишувнинг қандай якун топишини кутайлик-чи.

- Жамоада етакчилардан бирига айланишдан ташқари юқори даражага чиқиб боришингизга кўпчилик умид билдиришда давом этмоқда.

- Янги даражага чиқишни хоҳлайман. Кейинги йилларда орттирган жароҳатлар кўп безовта қилди. Деярли етти ой майдон ташқарисида бўлдим. Ҳозир кўз тегмасин, ҳолатим ёмон эмас. Янги мавсумдан ўзимнинг ҳам умидим катта.

- Ўтган мавсумни жароҳатсиз ўтказгандингиз...

- Озгина омад етишмади. Ўзим ўйнаб ўрганмаган бошқа чизиқларда ҳаракат қилганлигим сабаб бўлгандир, билмадим.

- Таркиб ҳам деярли янгитдан шаклланди. Таклиф этилган ижрочилар билан тил топишиб кетиш анча вақт олади, тўғрими?


- Шубҳасиз якунланган чемпионатни биз учун омадсиз ўтди дейиш мумкин. Ҳеч биримиз ўзимизнинг ижобий томонимизни барқарор тарзда намоён эта билмадик.

- Янги мавсумдан нима кутмоқдасиз?

- Йўл қўйилган хатолар устида ишлаб, ҳаракатларимни маромига келтириб боришим зарур. Мусобақа жадвалида янада юқорироқ ўринда бўлишимизни истардим. 8-поғона  «Нефтчи»га ярашмайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика