Павел Бугало, Рустам Аъзамов, Мансур Саидов Саудия Арабистонига учмади

Narzulla Saydullayev
22 фев 2014, 09:06
Хабарингиз бор, 25 февраль куни Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси жорий йилги ўзининг илк расмий учрашувини ўтказади.
Миржалол Қосимов шогирдлари 25 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасида Саудия Арабистони чемпиони "Ал-Фатҳ" клуби меҳмон бўлади.

Ушбу учрашувда "қалдирғочлар" сафида Павел Бугало, Рустам Аъзамов, Мансур Саидов майдонга туша олмайди. Бу футболчилар маълум сабабларга кўра Тошкентда қолган. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби расмий твиттер саҳифасида хабар бериб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ-2014 1-тури доирасидаги "Ал-Фатҳ" - "Бунёдкор" учрашуви 25 февраль куни Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›