Боиси тажрибали посбон Павел Бугалонинг клубни тарк этган. 39 ёшли дарвозабон охирги уч мавсумдан буён "Локомотив" жамоаси дарвозасини қўриқлаб келаётганди. Шу вақт оралиғида у кўплаб ўйинларда жамоадошларини майдонга сардор сифатида бошлаб тушди. Аммо олинган маълумотларга кўра, 39 ёшли голкипер "темирйўлчилар" билан хайрлашган. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Бугало бу билан қўлқопларини михга илмоқчи эмас. Сабаби маҳоратли посбон спорт формасини ушлаб туриш мақсадида "НБУ-Осиё" майдони бўлмиш "Ёшлик" стадионида машғулот ўтказиб турибди. Фаолияти давомида кўплаб клублар шарафини ҳимоя қилган дарвозабоннинг кейинги тақдири қандай кечишини вақт кўрсатади.