Паулиньо "Барселона"да асосий таркибда ўйнамоқчи
24 авг 2017 12:03
Янгиликлар
Паулиньо "Барселона"да асосий таркибда ўйнамоқчи
"Барселона" янги ярим ҳимоячиси Паулиньонинг сўзларига кўра, у ўзини асосий таркибдан ташқарида кўрмаяпти.
Бразилиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида испан гранди сафига қўшилди.
"Барча футболчиларга ҳурматни сақлаган ҳолда шуни айтаман, мен "Барселона"га асосий таркибда ўйнаш учун келдим. Мен интилаётган ягона нарса шу.
Лионель Месси - ажойиб сифатларга эга жаҳоннинг энг яхши футболчиси. У бошқалардан ажралиб туради. Мен унинг ўйинига мослашмоқчиман. Месси яна энг яхши футболчи совринини қўлга киритиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Биз эса у туфайли жамоавий совринлар ютиб олган бўлардик" - дейди Паулиньо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар