

Бразилиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида испан гранди сафига қўшилди.
"Барча футболчиларга ҳурматни сақлаган ҳолда шуни айтаман, мен "Барселона"га асосий таркибда ўйнаш учун келдим. Мен интилаётган ягона нарса шу.
Лионель Месси - ажойиб сифатларга эга жаҳоннинг энг яхши футболчиси. У бошқалардан ажралиб туради. Мен унинг ўйинига мослашмоқчиман. Месси яна энг яхши футболчи совринини қўлга киритиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Биз эса у туфайли жамоавий совринлар ютиб олган бўлардик" - дейди Паулиньо.


