UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Таркиблар аниқ!  0 00:02ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  3 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  18 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33

Пассарела: “Терма жамоада Месси бошқача муносабат билан ўйнайди” Янгиликлар

Пассарела: “Терма жамоада Месси бошқача муносабат билан ўйнайди”

Аргентина терма жамоасининг собиқ сардори Даниэль Пассарела “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг терма жамоадаги ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Месси – зўр футболчи. Ҳар қандай жамоада унинг тўп тепиши ўша жамоанинг имкониятларини кескин оширади. Аммо у “Барселона”да ўзгача иштиёқ билан тўп тепади. У ерда у шубҳасиз энг зўри. Бироқ баъзан сени севадиган жамоада яхши тўп тепишиинг мумкиндир, аммо ич-ичингдан енгилликни ҳис қилмайсан, худдики бу жамоада истакларинг амалга ошмайдигандек. Нима учун терма жамоада унинг ишлари юришмаётганини билмайман. Фикримча, Мессининг ўз юрти жамоасидаги ҳаракатларидаги муаммолари руҳият билан боғлиқ” дея Пассареланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mаrca нашри.

22 март куни Аргентина терма жамоаси Венесуэлага 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида кечган беллашувда Месси бутун учрашув мобайнида майдонда ҳаракат қилди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика