Паррейра: 2014 йилги жаҳон чемпионати финали Бразилия ва Аргентина ўртасида бўлишини истайман
29 июл 2013 13:01
Янгиликлар
Паррейра: 2014 йилги жаҳон чемпионати финали Бразилия ва Аргентина ўртасида бўлишини истайман
Бразилия терма жамоаси техник директори Карлос Альберто Паррейра, 2014 йилги жаҳон чемпионати финалида “пентакампионлар” ва Аргентина терма жамоаси тўқнаш келишини истамоқда, деб хабар беради жанубий америка ОАВлари.
Гап орасида Паррейра ҳазиллашиб, келиб чиқиши аргентиналик бўлган Рим папаси Франциск ҳақида ҳам фикр билдириб ўтди.
“Папа папалигича қолади ва у ҳеч қандай миллатни танлаймайди. Лекин биз ЖЧ-2014 финали Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасида бўлиши учун ибодат қиламиз. Бизнинг жамоада финалга чиқиш учун имконият бор деб ўйлайман, Аргентина эса жуда ажойиб жамоа. Уларнинг таркибида дунёнинг энг кучли футболчиси Лионель Месси ҳаракат қилади”, - дейди Паррейра.
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар