Панама мамлакати президентидан ажойиб қарор
11 окт 2017 15:25
Янгиликлар
Панама мамлакати президентидан ажойиб қарор
Панама президенти Хуан Карлос Варела бугунги кунни мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилди.
Кеча тунда Панама терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
«Эртага миллий байрам бўлади. Бу мамлакатимиз учун тарихий кун. Чоршанба куни хусусий ва давлат ташкилотлари учун дам олиш куни. Хусусий ва давлат мактабларида ҳам дам олиш бўлади», – деб ёзади Варела твиттердаги ўз саҳифасида.
Панама терма жамоаси Коста-Рикани мағлуб этди (2:1) ва Россиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар