

Кеча тунда Панама терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
«Эртага миллий байрам бўлади. Бу мамлакатимиз учун тарихий кун. Чоршанба куни хусусий ва давлат ташкилотлари учун дам олиш куни. Хусусий ва давлат мактабларида ҳам дам олиш бўлади», – деб ёзади Варела твиттердаги ўз саҳифасида.
Панама терма жамоаси Коста-Рикани мағлуб этди (2:1) ва Россиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритди.




