UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  6 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3

ЎзПФЛ U-13 ҳамда U-15 биринчиликларини янги форматда ўтказади Янгиликлар

ЎзПФЛ U-13 ҳамда U-15 биринчиликларини янги форматда ўтказади

Осиё футбол конфедерациясининг талаби билан ўтказиладиган профессионал футбол клублари қошидаги U-13 ва U-15 жамоалари турнири янги босқичга олиб чиқилади.

Бунда жамоалар бир мавсум аввал қайд этган натижасига кўра, саватларга тақсимланади.

Мусобақада Coca Cola Суперлиганинг 14 ҳамда Про-лиганинг 8 жамоаси тарбияланувчилари иштирок этади. Бунда 8 жамоа турнирни саралаш босқичидан бошлайди. Улар орасидан икки клуб ўтган мавсум натижаларига кўра энг яхши деб топилган 14 клуб қаторига қўшилади. Яъни, Ўзбекистон Coca Cola кубоги формати амалда бўлади.

Финал босқичида 16 жамоа 4 гуруҳга тақсимланади. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки жамоа чорак финал иштирокчисига айланади. Пандемия сабабли 2020 йилги мусобақада барча учрашувлар марказлашган ҳолда ўтади ва фақатгина битта учрашувдан иборат бўлади.

Режага кўра, ҳар икки мусобақанинг саралаш учрашувлари 4—6 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. U-13 мусобақасининг финал босқичидаги гуруҳ ўйинлари 14—20 сентябрь кунлари, плей-офф ўйинлари эса 5—11 октябрь кунлари ўтказилади.


U-15 турнирининг гуруҳ босқичи 21—27 сентябрь кунлари, плей-офф ўйинлари 5—11 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика