UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  26 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

ЎзПФЛ комиссарлари учун семинар ташкил этилди Янгиликлар

ЎзПФЛ комиссарлари учун семинар ташкил этилди

Замонавий футболда клублар ҳамда терма жамоалар иштирокидаги учрашувларни юқори даражада ташкил этишда комиссарларнинг ўрни ниҳоятда муҳим саналади.

Шу боисдан ФИФА ҳам, Осиё футбол конфедерацияси ҳам малакали учрашув комиссарларини тайёрлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб боришга ҳаракат қилади.

Олдинроқ хабар берганимиздек, ўтган ҳафтада қитъа футбол конфедерацияси ФИФА билан ҳамкорликда комиссарлар учун семинар ташкил этган ва унда бир қатор ўзбекистонлик мутахассислар ҳам қатнашишган эди.



24-25 июль кунлари эса Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси ҳам миллий чемпионатимиз учрашувларида фаолият олиб борадиган комиссарлар учун биринчи марта ўқув-семинари ташкил этди. Семинарни ФИФА комиссари Олим Арифов олиб борди.



Семинар давомида учрашув комиссарининг вазифа ва ваколатлари, комиссарлар ўйиннинг яхши савияда ташкил этилишида эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар, ушбу соҳадаги янгиликлар, қолаверса, халқаро даражадаги ўйинларни ўтказишда ФИФА ва ОФК тажрибалари хусусида мутахассисларимизга батафсил маълумот берилди.

Икки кундан иборат бўлган семинар давомида ФИФА инструктори Владислав Цейтлин ўйин қоидалари бўйича тақдимот ўтказди. Шунингдек, ЎзПФЛ Лицензиялаш бўлими бошлиғи Александр Давиденко янги ишлаб чиқилаётган электрон тизимда ўйин бошланғич таркиблари ҳамда қайдномаларни тўлдириш бўйича маълумот берди.



Бундан ташқари “Пахтакор” стадионида ўйин ташкилотчилиги, учрашув олдидан стадионни кўздан кечириш, ўйин олди ва ундан кейинги жараёнларни бажариш бўйича амалий машғулотлар ҳам ташкил этилди.

ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам миллий чемпионатимиз учрашувларида фаолият олиб борадиган комиссарлар билан учрашиб, уларнинг зиммасида улкан масъулият, шу билан бир қаторда уларга нисбатан юксак ишонч бор эканини алоҳида қайд этди.



- Комиссар – ЎФА ҳамда ЎзПФЛнинг учрашув ўтадиган стадиондаги вакили сифатида барча ташкилий масалаларга масъул саналади. Бундан буён ҳар бир комиссарнинг иш фаолияти ўрганиб, таҳлил этиб борилади. Бундай семинарлар тез-тез ташкил этилиб, комиссарларимиз малакасини ва иш тажрибасини оширишга, халқаро учрашувларда ишлайдиган етук комиссарлар тайёрлашга ҳаракат қиламиз, - деди Равшан Эрматов.

Семинар якунида иккинчи давра учрашувларида фаолият олиб борувчи комиссарларга ЎФА Биринчи вице-президенти томонидан сертификатлар топширилди.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика