Ўзини "Челси" футболчиси деб таништирган фирибгар 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди
23 окт 2014 21:51
Янгиликлар
Ўзини "Челси" футболчиси деб таништирган фирибгар 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Бугун Британия газеталарида қизиқарли хабар тарқатилди.
Маълумотларга қараганда, полиция ўзини "Челси" футболчиси деб таништириб юрган шаҳсни қўлга олган.
У ўзини Гаэль Какута деб таништириб юрган. Аниқланишича, у ростдан ҳам футболчи. Лекин, унинг Какутага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ушбу фирибгарнинг ҳақиқий исми Меди Абалимба бўлиб, у аввал "Фулхэм" сафида ўйнаган.

У ўзини "Челси" футболчиси сифатида таништириб, қиммат овқатлар ва ичимликларни бепул истеъмол қилиб юрган. Шунингдек, у қимматбаҳо кийимларни олиб пул тўламаган. Бундан ташқари Абалимба казиноларга бориб катта суммалар ютқазган ва "Челси" футболчиси сифатида кредитлар олган.
Якунда эса барчаси фош бўлди. Унинг умумий етказган зарари 300 минг долларни ташкил қилади.
Хабар қилинишича, "уддабурон" футболчи 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Фикрлар