UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  3 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  4 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7

ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда? Янгиликлар

ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?

ФИФА кунларидан сўнг ўз-ўзидан эътибор ички чемпионат учрашувларига қаратилади.

Фақат қолган масалаларни аниқлаб олиш қолди, холос. Бронза, кумуш эгаларини ўзлиги бир ёқлик қилиб олишар. Суперлигада қоладиган, кетадиганларни ҳам ишни ўзларига топширамиз. Бизни хайрон қолдирадиган балки кўздан қочирган бир қатор шахслар ҳақида фикр юритмоқчимиз. Суперлиганинг навбатдаги турига тайинланган ҳакамларга қараб туриб нима учундир Азиз Асимов ва унинг ҳамкасблари кўринмай қолгани хайрон қолдирди. 


Азиз Асимов

Азиз Асимов жорий йил Суперлигада сўнгги бор 4 август куни Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" учрашувида бош ҳакам  сифатида фаолият олиб борди. Элитада жон сақлаш учун курашаётган икки жамоа учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур бўлган учрашувда ФИФА реферисининг хатоси қимматга тушди. 

"Металлург" - "Локомотив" учрашувининг 20-дақиқасида мезбонларнинг 4-рақамли вакили меҳмонлар ҳимоячиси билан тўп учун курашга кирди ва жарима майдонида йиқилиб тушди. Бош ҳакам Азиз Асимов дастлаб пенальти учун асос етарли эмас, деб ҳисоблади ва баҳсни давом эттирди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетгандан сўнг ВАР ҳаками Асимовни монитор ёнига чақирди ва рефери вазиятни тўлиқ ўрганиб, нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга нотўғри аралашган. Ракурс орқали ҳолатни аниқ кўришнинг иложи йўқ. Шу сабабдан, 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори нотўғри, деб ҳисобланди.

Ҳакам бу ўйинда хато қилгани ойдинлашди ва бу натижага таъсир қилмай қолмаган. Лекин ўйлантирадиган жиҳати шуки, бу ўйиндан сўнг Асимовга қандай жазо қўлланилгани ёки қанчадир муддатга четлатилгани борасида ҳеч қандай маълумот оммага тақдим этилмаган. 4 ойга яқин вақт ичида кўринмай қолган ҳакам борасида балки қарор чиқарилгандир, балки йўқ. Аммо буни эълон қилишга нима тўсқинлик қилгани жумбоқлидир.



Хўш, бу учрашувдан сўнг Азиз Асимов 10 сентябрь куни ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги Баҳрайн - Япония (0:5) учрашувида захира ҳаками бўлиб ишлади. 

18 сентябрь куни Осиё Чемпионлар Лигаси-2 | Гуруҳ босқичи, 1-турида "Ал Вакра" – "Тракторсози" баҳсида захира ҳакам вазифасини бажарди. 

23 октябрь куни юқоридаги турнирнинг 2-турида "Эйр Форс" -"Ал-Ҳалдия" баҳсида захира ҳаками бўлди. 

Демак, Асимов халқаро майдондаги фаолиятини давом эттираверди. Ички чемпионатдаги дисквалификациялар эса уларнинг четдаги ишига таъсир ўтказлигини яхши биласиз. 


Раҳимбек Каримов

Раҳим Каримов ҳам сўнгги бор Суперлигада Асимов синггари 4 август куни "Металлург" - "Локомотив" учрашувида фақат ВАРда фаолият олиб борган. 


Фирдавс Норсафаров

Тажрибали ҳакам Суперлигада сўнгги бор 26 август куни 17-турда "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (0:1) баҳсини бошқарди. Учрашувдан сўнг эксперт-ҳакамлар комиссияси 5 та баҳсли вазиятни эълон қилган ва унда Норсафаров номи қайд этилмаган. Лекин шундан сўнг Фирдавс Норсфаровни Суперлигада бошқа учрашувларда кузатганимиз йўқ.

Шундан сўнг у фақат 1 та халқаро ўйинда ВАР ҳакамига тайинлов олди. 23 сентябрь куни Баҳрайн - Япония (0:5) учрашувида кўриниш берди. 

ЎзФҲМ эса на хатосини ёки на четлатилганини эълон қилгани йўқ. Ғалати ва тушунарсиз.

Акобирхўжа Шукуруллаев

Яна бир ФИФА рефериси Акобирхўжа Шукуруллаевнинг ҳам Суперлигадаги охирги ҳакамлиги 26 август, 17-турга тўғри келмоқда. У "Сурхон" - "Навбаҳор" беллашувида ишлаган. Барча манбаларни текширган ҳолда бу ўйинда ҳакамлар ўйинни яхши бошқарганини айта оламиз. Ҳеч бир манбада Акобирхўжа Шукуруллаевнинг ўйиндаги хатоси ёки натижага таъсир қиладиган ҳаракатлари баён қилинмаган. 


Абдурашид Худойберганов

Абдурашид Худойберганов Суперлиганинг қолдирилган 5-тур ўйинида Қаршида "Насаф" - "Навбаҳор" учрашувини бошқарди. Мазкур ўйиннинг 12-дақиқасида Фарруҳ Сайфиев "Навбаҳор"нинг 2-голини урди ва ҳакам голни инобатга олди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда ВАР ҳолатга аралашиши керак эди. Мезбонлар футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилган ва бу каби ҳолларда гол бекор қилиниб, жарима зарбаси берилиши лозим. Шу сабабли, ҳакамларнинг қарори нотўғри, деб топилди.


Бу баҳсдан кейин Абдурашид Худойберганов фақат 1 та ўйинга тайинланди. 14 август куни Про лиганинг 16-турида "Хоразм" - "Шўртан" ўйинида ишлади. 

11 сентябрь куни ЖЧ-2026 саралаш босқичида Баҳрайн - Япония ўйинида АВАР вазифасини ўтади. 

23 октябрь куни эса Элит ОЧЛ доирасида "Шангхай Шенхуа" - "Кавасаки Фронтале" баҳсида АВАР сифатида хизмат қилди. 


ЎзФҲМга савол

Юқоридаги ҳакамлар орасида хато қилганлари ҳам, охирги учрашувини яхши ўтказганлар ҳам бор. Лекин икки ҳолатда ҳам кейинчалик ҳеч қандай тушунтириш берилмаган. Шунчаки ҳакамлар ўзидан ўзи йўқ бўлиб қолиши мумкин эмас. Бугунги шаффофлик ва очиқлик замонида маълумотни яшириш имконсиз. Дисквалификация, четлатиш, ҳакамликдан кетиш ва ҳоказо нима қарор қабул қилинган тақдирда ҳам бунинг хабарини бериш керак эди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика