UZ

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Қатар U-23 Осиё Кубоги олдидан Иордания билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Қатар U-23 Осиё Кубоги олдидан Иордания билан дуранг ўйнади

Қатар U-23 термаси Қатарнинг Ал Вакра шаҳрида жойлашган "Ал Жануб" стадионида Иордания U-23 жамоаси билан баҳс олиб борди.

9-дақиқада Қатар футболчиси Ҳошим Али ҳисобни очган бўлса, 20-дақиқада Иордания аъзоси Муҳаммад Абу Разоқ мувозанатни тиклади. Шу тариқа, ўртоқлик ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Маълумот учун, Қатар ўқув-йиғин машғулотларини 21 майда бошлаган ва у 28 майгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Қатар олимпия терма жамоаси Ўзбекистонда ўтадиган U-23 Осиё Кубогида "А" гуруҳида Ўзбекистон, Туркманистон ҳамда Эрон билан бир гуруҳдан жой олган.  

Иордания олимпия термаси эса "B" гуруҳида Австралия, Кувайт ва Ироқ билан тўқнаш келади.

U-23 Осиё чемпионати. Қайси стадионда қайси ўйинлар бўлади?

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика