UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши мураббий ва футболчиси аниқланди Янгиликлар

Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши мураббий ва футболчиси аниқланди

Ўзбекистонда якунига етаётган йилнинг энг яхши мураббийи ҳамда энг яхши футболчиси аниқлади.

Олий лига мураббийлари ҳамда жамоа сардорларининг овозлари асосида ўтказилган сўровномада уч йўналишда энг яхшилар аниқланди.

ОЛИЙ ЛИГАда ўйнаётганлар орасида "ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИ" деб Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳужумчиси ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВ тан олинди. Футболчи 2016 йилги мавсумда олий лигада 22та гол уриб чемпионат тўпурарига айланди. Ўз клуби билан бирга Ўзбекистон чемпиони бўлди, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди ҳамда Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб борди.

Темурхўжа Абдухолиқовга кимлар овоз берганини қуйидаги ҲАВОЛА орқали билиб олиш мумкин.  




"Локомотив" клуби устози МИРКО ЙЕЛИЧИЧ Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги "ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙИ" деб топилди. Сербиялик мураббий жамоани Ўзбекистон чемпионлигига олиб келди ва Ўзбекистон кубоги соҳибига айлантирди.

Мирко Йеличичнинг энг яхши бўлишига кимлар хисса қўшди? Қуйидаги ҲАВОЛАда сўровнома натижалар билан танишинг.





ЎЗБЕКИСТОННИНГ 2016 йилдаги "ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ" деб Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг "Краснодар" клуби ярим ҳимоячиси ОДИЛ АҲМЕДОВ тан олинди. Футболчи сўровномада 82 балл тўплаб таъқибчиларидан анча илгарилаб кетгани эътиборга молик.

Одил Аҳмедовга қайси мураббий ёки сардорлар овоз берганини қуйидаги ҲАВОЛАда билиб олиш мумкин.




"Дўппи" танловига 2014 йилда асос солинган бўлиб, унда Ўзбекистон клубларида фаолият олиб бораётган мураббий ва футболчиларнинг овозлари орқали ғолиб аниқланади. Ўтган йилларда фақат йилнинг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчиси аниқланган бўлса, 2016 йилдан учинчи йўналиш - "Олий лиганинг энг яхши футболчиси" ҳам аниқланиш йўлга қўйилди.

Нима учун бу совринга "Дўппи" деб ном берилгани кўпчиликка қизиқ бўлиши мумкин. Дўппи аввало Ўзбекистоннинг миллий бош кийими ҳисобланади, қолаверса, аксарият вилоятларда футбол тўпини "дўппи" деб аташади. Шу икки жиҳатни инобатга олган ҳолда, совринга шундай ном берилган.


Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика