UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  4 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  3 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1

"Ўзбекистонни фақат харитадан кўрганман. Келажакда бориш ниятим йўқ эмас"— Загреб кўчаларига саёҳат, хотиржам Бошкович, бугунги рақиб ҳақида (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ) Янгиликлар

"Ўзбекистонни фақат харитадан кўрганман. Келажакда бориш ниятим йўқ эмас"— Загреб кўчаларига саёҳат, хотиржам Бошкович, бугунги рақиб ҳақида (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ)

"Бунёдкор" ўринбосарларининг Хорватияда ўтказаётган йиғини айни қайноқ палласига етиб келди. Машғулотлар режа асосида кетмоқда.

Бундай узоқ муддатли йиғинларда бир хиллик, фақат машғулот ва ўйин билан чекланиш футболчиларни зериктириши табиий ҳол. Мана шу омилни ҳисобга олган Иван Бошкович жамоа аъзоларини Хорватия пойтахти Загреб шаҳрига саёҳатга чорлади. Дастлаб автобусда, кейин эса пиёда тоза ҳавода шаҳар бўйлаб сайр қилдик. Қайсидир маънода бу майдонни ўзимизнинг Амир Темур хиёбони ва унга туташ кўчаларга ўхшатдим. Шаҳарда кечга яқин ҳаёт қайнамоқда. Ишдан кейин аҳоли оиласи, дўстлари билан ҳордиқ чиқармоқда. 

Шу онда йўлимизда учраган дўконлардан бирига кирдик. Тилимиздан бу ерлик эмаслигимизни пайқаган сотувчи аёл Кристина дарҳол қаердан эканлигимиз билан қизиқди. Мулоқот ингилиз тилида бўлиб ўтди. 

- Хоним биз Ўзбекистонданмиз. Дўконингизга эсдалик совғалари олиш учун кирдик. 

- Ўзбекистон? Мен бу давлатни фақат харитада кўрганман. Келажакда бориш ниятим йўқ эмас. Самарқанд, Бухоро ҳақида эшитганман. Сизларни дўконимда кўрганимдан хурсандман. 

Ўзимиз учун керакли нарсаларни олдикда кейинги бекат томон йўлимизда давом этдик. Ҳамроҳим доимгидек жамоа шифокори Икром Тоиров, бироздан сўнг сафимизга Хуршид Убайдуллаев, Диёр Каримов қўшилди. Икки сафардан бери рақиб мураббийларининг эътиборига тушаётган Хуршид янада ўз устида ишласа, ажаб эмас шу йиғин баҳона европа жамоаларига йўл олса. 

Хорватия тарихидаги муҳим кишилардан бири Йосип Елачич майдони.

 

Загребда оқшом. Бугунга келиб шаҳар аҳолиси сўнгги маълумотларга қараганда 806 миндан ошган. 


Шаҳарнинг юқоридан кўриниши. 

Эсдалик учун умумий сурат. 

Пойтахтдан қайтган жамоа аъзолари эртаси куни кечки машғулотларни доимгидек " НК Полет" стадионида ўтказди. Ундан аввал эса Иван Бошкович назарий машғулотларда видеолар орқали футболчиларнинг хатоларини ва камчиликларини айтиб ўтди. Майдондаги машғулотларда тўп билан ишланди. Мураббий футболчилардан охиригача курашишни талаб қилмоқда. "Ўйинда қийналгандан кўра, машғулотда икки карра қийналган яхши",- дейди Бошкович. 



Ушбу майдонга қарама-қарши томонда "қалдирғочлар"нинг навбатдаги рақиби "НК Полет" шуғулланди. 



Футболчиларни чалғитмаслик мақсадида бугунги рақиб "НК Полет"нинг машғулотларини кузатдим. Клуб Хорватия учинчи лигасида иштирок этади. Жамоанинг ўртача ёши 26,5. Бош мураббий Матия Кристич, 43 ёшда. Бўйдор футболчилари ҳисобига кўпроқ иккинчи қаватда вазиятлар кўп яратади. Якка курашларда деярли имконият қолдирмайди.  Бу ҳақида кечки таомда Иван Бошкович билан кичик суҳбат бўлди. 

- Шогирдларингиз анча қийналиб қолиши мумкин, рақиб сафида ёши катта ва бўйдор ўйинчилари кўп экан. Жисмонан бақувват ҳам. 

-  Агарда футболчилар тез ўйлаб, тўпни бир-бирига тез узатиб вазиятдан чиқиб кетса уларнинг бўйи ҳеч нарсани ҳал қилмайди (хотиржам оҳангда). 

Клуб уй учрашувларини "НК Полет" стадионда ўтказади. Қуйидаги ҳаволада арена ҳақида батафсил маълумот берилган. Мазкур баҳс тафсилотлари билан кейинги кундаликларда ўртоқлашаман. Бизни кузатишда давом этинг. 

 

 Хорватия терма жамоаси машғулот ўтадиган майдонга саёҳат ва стадион бош менежерининг фикрлари (КУНДАЛИК)

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика