Ўзбекистонлик футболчи ва футзалчи Осиёда йилнинг энг яхшиси бўлиши мумкин
01 окт 2024 17:44
Янгиликлар
Ўзбекистонлик футболчи ва футзалчи Осиёда йилнинг энг яхшиси бўлиши мумкин
Жорий йилнинг 29 октябрь санасида Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Осиё футбол Конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ташкил этилади.
Унда ўтган 2023 йилги йирик мусобақалар, хусусан, Осиё кубоги-2023 ва футзал бўйича Осиё кубоги каби турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган футболчилар, мураббийлар ва расмийлар тақдирланади.
Қувонарлиси, турли йўналишлардаги номзодлар орасида Ўзбекистон МТЖ футболчиси Аббосбек Файзуллаев (“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”) ва футзал МТЖ сардори Дилшод Раҳматов (“Йилнинг энг яхши футзалчиси”) ҳам бор.
Ғолиблар номи тантанали маросим давомида эълон қилинади. Вакилларимизга омад тилаймиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар