UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  1 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  6 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  49 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  19 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4

Ўзбекистонга қарши баҳсда иштирок этган "Реал" тарбияланувчиси "Қироллик клуби"ни тарк этмоқчи Янгиликлар

Ўзбекистонга қарши баҳсда иштирок этган "Реал" тарбияланувчиси "Қироллик клуби"ни тарк этмоқчи

"Реал"нинг 16 ёшли вакили Яго клубдагиларнинг унга бўлган муносабатидан норози ва у жамоасини ўзгартирмоқчи.

Маълумотларга кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячи Пауло Яго атрофидагиларга бошқа клубга ўтиб, унга ишонч билдирадиганлар билан ишлашни хоҳлаётганини айтган.

Испания U17 терма жамоаси вакили Мадрид клубидагиларнинг унга бўлган муносабати ёқмаяпти. Яго ва "Реал" ўртасидаги битим 2025 йил ёзида якунига етади.

Футболчи ҳозирча асосий таркиб ёки иккинчи жамоа сафида майдонга тушгани йўқ. Бундан ташқари, у Альваро Арбелоа бошқараётган 19 ёшгача бўлган жамоа таркибида ҳам доимо кўриниш бермаяпти.

Ягога Германия, Испания, Франция ва Англиянинг топ клублари қизиш билдирмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Пауло Яго Индонезияда ўтган U17 жаҳон чемпионатида иштирок этиб, гуруҳ босқичида Ўзбекисон ўсмирларига қарши баҳсда қатнашган эди. Ўша ўйин 2:2 ҳисобида якун топган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика