Ўзбекистонга мағлуб бўлган Каннаваро энди терма жамоа бош мураббийи эмас

Aslanov Jasurbek
29 апр 2019, 11:18
Хитой терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали миллий жамоадан кетганини эълон қилди.

Каннаваро қўл остидаги хитойликлар China Cup-2019 турнирида иккита учрашув ўтказишди ва Таиланд ҳамда Ўзбекистонга мағлуб бўлишди.

45 ёшли мутахассис "Гуанжоу Эвергранд" ва оиласига эътибор қаратиш учун миллий жамоадан кетганини айтди.

Каннавародан олдин Хитой терма жамоаси бош мураббийи лавозимида Марчело Липпи ишлаган эди. Липпи Хитойнинг Осиё Кубоги-2019даги муваффақиятсизлигидан сўнг жамоани тарк этди.

ВИДЕО  Хитой - Ўзбекистон 0:1

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Weibo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›