UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  3 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  2 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  3 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  4 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  3 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  11 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  16 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  131 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  6

Ўзбекистонга мағлуб бўлгач араб сайти БАА термасини танқид қилди Янгиликлар

Ўзбекистонга мағлуб бўлгач араб сайти БАА термасини танқид қилди

12 октябрь куни ўтказилган БАА - Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида вакилларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиндан сўнг кўп ўтмай Arabnews.com сайти ушбу баҳс ҳақида мақола чоп этиб, терма жамоа ва бош мураббийни танқид қилди. Мақолада шундай дейилади: 

"БАА терма жамоаси коронавирус сабаб йил бошидан бери энди биринчи марта йиғилиб ўртоқлик учрашуви ўтказди ва Ўзбекистон билан кечган баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Маълумки, апрелда терма жамоанинг аввалги мураббийи Иван Йованович бирорта ўйин ўтказмасдан истеъфога чиқарилган, шундан сўнг терма жамоани колумбиялик мутахассис Хорхе Луис Пинто қабул қилиб олганди".

"Эндиликда ушбу мутахассис олдига БААни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Терма жамоанинг ЖЧ саралашдаги ишларини мақтаб бўлмайди. Амирлик футболчилари ўтган йил Таиланд ва Вьетнамга имкониятни бой бергач, Берт ван Марвейк истеъфога чиқарилди. БАА термаси айни пайтда ўз гуруҳида 4-ўринда боряпти".

"Ўзбекистон билан кечган ўйин Пинто учун дастлабки учрашув бўлди. Мазкур баҳсда колумбиялик мураббий БАА паспортини қўлга киритган икки нафар Жанубий америкалик футболчини майдонга туширди: аргентиналик Себастьян Таглиабу ҳамда бразилиялик Фабио Лима. Бунинг натижасида терма жамоада кўп вақтдан бери ўйнаб келаётган Омар Абдулраҳмон, Али Мабхут ва Аҳмад Халил четда қолишди".

"Ўйин бошланиши биланоқ БААда ўйин йўқлиги кўриниб қолди. Маҳаллийлаштирилган легионерлар ҳам ҳеч нарса қила олмади. Ўзбекистон терма жамоаси эса аксинча жуда уюшқоқ ҳаракат қилди. Хорхе Пинто бу ўйинда яна бир футбол фахрийси Исмоил Аҳмадни майдонга туширди. Лекин бу футболчининг юлдузли онлари ортда қолган кўринади. БАА "олтин авлоди"дан бири Исмоил Аҳмад 2012 йил Лондон Олимпиадасида иштирок этган, 2013 йил Кўрфаз Кубогида зафар қучган ва 2015 йил Осиё Кубогида бронза медалларга эга чиққан. Аммо шундан бери вақт ўтди".

"Кўриниб турибдики, Хорхе Пинто учун осон бўлмайди, чунки жамоа жуда оғир ҳаракат қилди. Жамоавий ўйин кўринмади. Икки нафар янги футболчига ҳали вақт керакка ўхшаб қолди. Лекин афсуски, Пинто учун етарлича вақт йўқ. У зудлик билан ўзгаришларни амалга оширмаса бўлмайди. Ўзбекистон билан кечган баҳсда майдонга тушган бошланғич таркибнинг ёши 29ни ташкил этди. Бу ҳам алоҳида мавзу. Мураббий буёғига қатъий қарор чиқариши керак: терма жамоа фахрийлар билан зерикарли ўйин кўрсатишда давом этадими ёки ғалабага чанқоқ ёшлар билан мундиалга чиқишга уриниб кўрадими. Яқин ойлар ичида Пинто шу саволга жавоб берса ажаб эмас".

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика