UZ

Ўзбекистонда Мираброр Усмонов хотирасига U-16 терма жамоалари ўртасида мусобақа ўтказилади. Унда Япония, Эрон ва Тожикистон меҳмон бўлади Янгиликлар

Ўзбекистонда Мираброр Усмонов хотирасига U-16 терма жамоалари ўртасида мусобақа ўтказилади. Унда Япония, Эрон ва Тожикистон меҳмон бўлади

Таниқли давлат арбоби, ўз ишининг чин фидойиси, "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" ва "Дўстлик" орденлари соҳиби, бир неча йиллар давомида спортимиз, хусусан футболимиз ривожланиши ҳамда дунёда ўз ўрнига эга бўлишида улкан ҳисса қўшган шахс — Мираброр Усмоновнинг ёрқин хотирасини миллий спортимиз жамоатчилиги асло унутмайди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мираброр Зуфарович хотирасига бағишлаб халқаро турнир ташкил этади. Унда 16 ёшгача бўлган 4 та жамоа — Ўзбекистон, Япония, Эрон ва Тожикистон ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади.

Учрашувлар 22-27 август кунлари пойтахтимиз яшил майдонларида ўтказилиши режалаштирилган.

1-тур

22 август (душанба)

18:00. Ўзбекистан (U-16) – Эрон (U-16)

"Жар" стадиони


23 август (сешанба)

16:00. Тожикистон (U-16) – Япония (U-16)

"Локомотив" стадиони


2-тур

25 август (пайшанба)

16:00. Эрон (U-16) – Тожикистон (U-16)

"Жар" стадиони


18:00. Япония (U-16) – Ўзбекистон (U-16) 

"Пахтакор" стадиони


3-тур

27 август (шанба)

16:00. Япония (U-16) – Эрон (U-16)

"Жар" стадиони


18.00. Ўзбекистон (U-16) – Тожикистон (U-16)

"Пахтакор" стадиони

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика