UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Ўзбекистонда биринчи марта – фарзандингизни FC «BARCELONA» ёзги оромгоҳига юборинг! Янгиликлар

Ўзбекистонда биринчи марта – фарзандингизни FC «BARCELONA» ёзги оромгоҳига юборинг!

Қадрли ота-оналар! Сизда ўз фарзандингизни жаҳонга машҳур «Барселона» футбол клуби ёзги оромгоҳига юбориш имконияти бор!

Оромгоҳ ҳақида
FCB Escola халқаро оромгоҳи 11-17 ёшли ўғил болалар учун мўлжалланган.
FCBEscola машғулотлар методикаси ЛеоМесси, Жерар Пике, Хави, Андрес Иниеста, Карлес Пуйоль ва машҳур юлдузлар етишиб чиққан футбол мактабида қўлланилган.



“Barcelona” футбол клубимнинг Испаниядаги болалар оромгоҳи бу:
• Каталония клубининг энг яхши мураббийлари томонидан ўртаер денгизи соҳилларида тоғ ён бағрларидаги ажойиб табиат қўйнида ўнлаб ўтказиладиган машғулотлар!
• Оромгоҳдаги минглаб кўнгилочар ўйинлар, чўмилиш, тоза ҳаводаги қувноқ дастурлар, Барселона бўйлаб экскурсиялар, шунингдек “Камп Ноу” стадионида ҳамда "Барселона" футбол клуби музейига саёҳатлар!
• Миллионта қувончли онлар ва унутилмас ҳиссиётлар, улар қаторида "Барса" юлдузлари билан суратга тушиш ва бир умрлик эсдаликка эга бўлиш имконияти!



Болаларни жойлаштириш
Болалар олий даражали хоналарда истиқомат қилишади, ҳар бир хонада санузел ва душ бор. Болаларни сертификатланган назоратчи-етакчилар кузатиб боришади, улар оромгоҳнинг кўнгилочар қисмига ҳам жавоб беришади. Етакчиларнинг малакаси оромгоҳда дўстона муҳит ташкил этишга ёрдам беради.

Спорт дастури
Ўқитишнинг уникал методикаси. Машғулотлар Barcelona академияси методикаси асосида ўтади. Мураббийлар штаби олий даражали тайёргарликка эга ҳамда UEFA Pro ва UEFA A лицензиясига эга. Барча иштирокчилар уларнинг тайёргарлик даражасига қараб бўлинади, бу эса машғулот жараёнини максимал тарзда самарали бўлишига олиб келади.



Кўнгилочар
"Барселона" футбол клуби оромгоҳи Каталониянинг гўзал жойларидан бирида жойлашган. Оромгоҳда кўнгилочар дастурлар ташкил этилади, бу болаларга машғулотлар каби ёқиб тушади. Дастурда ҳар куни қутқарувчилар кузатуви остида бассейнда чўмилиш бор. Профессионал ва тажрибали олий педагогик дипломга эга бўлган испаниялик етакчилар қувноқ ва кўнгилочар ўйинлар ташкил этишади. Оромгоҳ спорт ва дам олиш учун ажойиб инфраструктурага эга. Фарзандингиз ушбу оромгоҳни узоқ йиллар ёдида сақлаб қолишига ишончимиз комил!


Уникал имкониятлар
Фарзандингиз Каталония клуби мухлиси, Месси ва бошқа юлдузларни кўришни орзу қиладими? "Барселона" асосий таркиб футболчилари деярли ҳар доим оромгоҳ тарбияланувчилари билан учрашишади, автограф-сессия ўтказишади ва эсдалик учун жамоавий суратга тушишади!
Имкониятдан фойдаланинг ҳамда фарзандингизга нафақат спорт билимларини ўстириш балки ёзги таътилни ажойиб тарзда ўтказиш ҳамда ўз кумирларига яқинроқ бўлишга ёрдам беринг!

Оромгоҳ дастурида ғаройиб Барселона шаҳри бўйлаб автобусда сайр қилиш, шунингдек “Камп Ноу” стадиони ҳамда унинг ичидаги клуб музейи бўйлаб экскурсия қилиш имконияти ҳам бор!



Таомлар

Болалар кунига тўрт маҳал овқатланишади, соғлом таомлар ёш футболчилар учун махсус тайёрланади. Оромгоҳ болаларда соғлом ва тўғри овқатланиш учун ёрдам беради.



Тиббий хизмат
Оромгоҳ тиббий пункт билан жиҳозланган, унда малакали шифокорлар навбатчилик қилади.

Оромгоҳда бўлиш даври: 7-20 июль.
Нархи: 3 450 Евро.

Ушбу нархга нималар киради:

• La Masía академиясида кунига 4 соатдан 20та машғулот
• 10та мастер-класс
• Эсдалик учун совға
• «Barça Академия»нинг Nike компанияси томонидан тайёрланган 2та формалар тўплами
• Барселона клубининг 2019/2020 йилги мавсум формаси
• «Barça ёзги оромгоҳи» эмблемаси туширилган эсдалик кийими
• Камп Ноу стадиони ёнидаги меҳмонхонада яшаш
• Аэропортдан «Барселона» ФК автобусида кетиш
• Барселона шаҳри бўйлаб экскурсия
• Порт Авентура пляжи бўйлаб экскурсия
• Камп Ноу стадионига ташриф (алоҳида ташриф), шунингдек стадионда VIP-тушлик
• «Барселона» футбол клуби музейига ташриф
• Камп Ноу стадионига бориш ва майдон ёнида VIP-тушлик
• Расмий мегамаркетдаги чегирмалар
• Барселонанинг бош мактаби Ла Масияга ташриф
• ProEvolutionSoccer 2020 мусобақаси

Ушбу нархга кирмайди:
• Виза
• Халқаро авиачипта


Батафсил маълумот олиш учун қуйида рақамга қўнғироқ қилинг:


+(998 78) 150-39-71




Реклама ҳуқуқи асосида

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика