UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Ўзбекистон вакиллари футзал бўйича УЕФА кубоги ярим финал ўйинларини кузатишади Янгиликлар

Ўзбекистон вакиллари футзал бўйича УЕФА кубоги ярим финал ўйинларини кузатишади

Ўзбекистон футзал уюшмаси биринчи вице-президенти Мухтор Хошимов ҳамда ЎФФ болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аваз Мақсумовлар футзал бўйича УЕФА Кубоги ярим финал ўйинларини кузатиш учун Боку шаҳрига учиб кетишди.

24 апрель куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида футзал бўйича УЕФА Кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади. Ярим финалнинг илк ўйинида, УЕФА Кубогининг амалдаги чемпиони – Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби Москванинг «Динамо» клубига қарши баҳс олиб борса, иккинчи жуфтликда Бокунинг «Араз» клуби Испаниянинг «Барселона» клубига қарши ўйнайди.

Озарбайжон Футбол Федерациялари Уюшмаси таклифига кўра, мазкур баҳсларни кузатиш учун, Ўзбекистон Футзал Уюшмаси биринчи вице-президенти Мухтор Хошимов ва ЎФФ болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аваз Мақсумовлар 23 апрель куни Озарбайжон пойтахтига учиб кетишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика