UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  6 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  1 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  5 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  7 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17

Ўзбекистон ва Хитой футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди Янгиликлар

Ўзбекистон ва Хитой футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди

23 январь куни ЎФАда Хитой футбол ассоциацияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

"Унинг аввалида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов икки мамлакат ўртасида футболни ривожлантириш борасидаги ҳаракатлар янги босқичга чиқишига умид билдирди. Хитой кўп жабҳада дунёда ўз ўрнига эга эканлиги, хусусан, мамлакат футболи ҳам катта натижаларга эришаётганини қайд этди. 



Ўз навбатида, хитойлик мутахассислар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида футболнинг барча йўналишида самарали ҳамкорлик истиқболларига тўхталишди. Ўзбекистоннинг Осиё футболидаги мавқеини эътироф этишди. Томонлар ўзаро тажриба алмашиш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар. Хусусан, турли терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкиллаштириш, халқаро мусобақаларга Ўзбекистон терма жамоаларини жалб этиш, Миллий, Олимпия ва аёллар терма жамоалари ўртасида турнирларни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди. 



Футбол инфратузилмаси, академиялар фаолияти ва терма жамоалар базасини ташкил этишда Хитой тажрибасини ўрганиш, ҳакамлар учун тажриба алмашиш дастурларини жорий этиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Маълумки, Хитойда дунёнинг футболи энг ривожланган мамлакатларидан мутахассислар фаолият олиб боришмоқда. Бу борада юртимиз вакиллари ҳам ўзаро тажриба алмашиш дастурларида иштирок этиб, ўз малакасини ошириш истиқболи юзасидан фикр алмашилди. 

Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан икки мамлакат Олимпия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинини ўтказиш режага киритилди. Ҳар икки томон ҳам узоқ муддатли самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар", – дейилади ЎФА матбуот хизмати тақдим этган хабарда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика