UZ

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби эълон қилинди Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби эълон қилинди

17 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси 15 июндан 2 июлгача Таиландда бўладиган Осиё Кубогида иштирок этади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати ушбу турнирга йўл оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.


Дарвозабонлар

Асилбек Нўмонов ("Насаф"), Муҳаммадюсуф Собиров ("Бунёдкор"), Диёр Тўлабоев ("Пахтакор").


Ҳимоячилар

Беҳруз Жуматов ("Одил Жуниор"), Муҳаммад Бобур Каримов ("Пахтакор"), Дилшод Абдуллаев ("Пахтакор"), Шерзод Абдулбориев ("Навбаҳор"), Беҳруз Шукуруллаев ("Одил Жуниор"), Мамадалихон Олимов ("Навбаҳор"), Асрор Отахонов ("Металлург"), Озод Ўктамов ("Навбаҳор").


Ярим ҳимоячилар

Муҳаммадали Реимов ("Тошкент ФА"), Абдулҳамид Икромов ("Бунёдкор"), Оллоберган Каримов ("Бунёдкор"), Азизбек Тўлқинбеков ("Бунёдкор"), Ойбек Ўрмонжонов ("Одил Жуниор"), Лазизбек Мирзаев ("Локомотив").


Ҳужумчилар

Қувонч Абраев ("Локомотив"), Амирбек Саидов ("Бунёдкор"), Шодиёр Шодибоев ("Навбаҳор"), Абдулҳамид Турғунбоев ("Андижон СГС"), Николас Акопов ("Локомотив"), Аминбек Ёқубов ("Локомотив").


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Таиландда ўтадиган Осиё Кубогида "D" гуруҳидан жой олган. Уларнинг турнирдаги дастлабки ўйини 17 июнь куни Японияга қарши бўлиб ўтади. Кучли тўртликка кирган жамоалар ЖЧда иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика