UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  0 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  1 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  4 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  4 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  18 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  6 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0

Ўзбекистон олимпиячилари ўртоқлик ўйинида Францияга кичик ҳисобда мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпиячилари ўртоқлик ўйинида Францияга кичик ҳисобда мағлуб бўлди

Франция ҳамда Ўзбекистон U-23 терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан онлайн ҳисоб.

Ўйиннинг 31-дақиқасида рақиблар пенальтидан ҳисобни очди.

39-дақиқада Франция дарвозаси томон пенальти белгиланди ва Диуф огоҳлантирилди. Бироқ VAR орқали текширувдан сўнг пенальти бекор қилинди ва Диуфга кўрсатилган сариқ карточка ҳам бекор қилиниб, Ўринбоев огоҳлантирилди.

Биринчи бўлим Франциянинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлим стартида ҳисоб тенглашди.

78-дақиқада Франция термасининг узоқ давом этган ҳужумини Одоберт гол билан якунлади.

Учрашув 2:1 ҳисобида якунига етди.

Франция U23 - Ўзбекистон U23 2:1

Голлар: Жан Матео Баҳоя (31-пенальтидан, 1:0), Нодир Абдураззоқов (47, 1:1), Уилсон Одоберт (78).

Франция U-23 терма жамоаси: 16. Гийом Рест, 9. Матис Аблин, 13. Жан Матео Баҳоя, 20. Анди Диуф, 19. Исмаил Дукуре, 21. Феликс Ламарешаль, 8. Йоханн Лепенант, 2. Кастельо Лукеба, 4. Крислаин Матсима, 3. Куентин Мерлин, 5. Килиан Силдилиа.

Захирадагилар: Агуме, Барри, Сиссе, Мависса, Нкамбадио, Одоберт, Риссер, Тчауна, Тель, Зезе.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси: 1. Отабек Боймуродов, 2. Иззатилла Пўлатов, 4. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Азиз Холмуродов, 9. Шерзод Эсанов, 10. Муҳаммадали Ўринбоев, 15. Диёр Ортиқбоев, 17. Нодир Абдураззоқов, 20. Маҳмуд Маҳамаджонов, 22. Отабек Аҳадов.

Захирадагилар: Неманов, Мустафоқулов, Ҳайруллаев, Соипов, Жумаев, Мавлонқулов, Тухсанов, Ўрмонжонов, Турдимуродов, Абдураҳмонов.

Огоҳлантириш: Муҳаммадали Ўринбоев (41), Шерзод Эсанов (74).

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика