UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг Уммонга борадиган таркиби аниқ Янгиликлар

Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг Уммонга борадиган таркиби аниқ

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бугун, 3 январь куни ЎФФ сунъий майдонида машғулотларга киришди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Терма жамоа Янги йил байрамидан аввал, 24-29 декабрь кунлари Тошкентда йиғин ўтказган эди.

ЎФФ сунъий қопламали майдонида давом этаётган машғулотларда U-22 Осиё чемпионатида иштирок этадиган 23 футболчи иштирок этмоқда.

24-29 декабрда бўлиб ўтган машғулотларда иштирок этган 25 футболчидан Наврўз Алимов ва Шерзод Файзиев якуний таркибга киритилмади.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоасининг Уммондаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар – Асилбек Омонов (1993 йил туғилган, «Пахтакор»), Абдумавлон Абдужалилов (1994, «Пахтакор»), Акмал Турсунбоев (1993, «Пахтакор»);

Ҳимоячилар – Тохиржон Шамшитдинов (1993, «Пахтакор»), Максимилиан Фомин (1993, «Пахтакор»), Бобурбек Йўлдошев (1993, «Локомотив»), Сардор Раҳмонов (1994, «Локомотив»), Жавлон Мирабдуллаев (1994, «Бунёдкор»), Акбар Исматуллаев (1991, «Пахтакор»), Егор Кримец (1992, «Пахтакор»), Даврон Ҳошимов (1992, «Пахтакор»), Владимир Козак (1993, «Пахтакор»);

Ярим ҳимоячилар – Аббосбек Махсталиев (1994, «Пахтакор»), Сардор Рашидов (1991, «Бунёдкор»), Диёржон Туропов (1994, «Олмалиқ»), Сардор Мирзаев (1991, «Локомотив»), Дилшод Жўраев (1991, «Бунёдкор»), Муҳсинжон Убайдуллаев (1994, «Пахтакор»), Жамшид Искандеров (1993, «Пахтакор»), Сардор Собирхўжаев (1994, «Бунёдкор»);

Ҳужумчилар – Игорь Сергеев (1993, «Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов (1991, «Пахтакор»), Абдулазиз Юсупов (1993, «Пахтакор»).

Уммонда бўлиб ўтадиган 2014 йилги U-22 Осиё чемпионати баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси «D» гуруҳида Ироқ, Саудия Арабистони ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. 11-26 январь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақадаги илк ўйинни Шуҳрат Мақсудов шогирдлари 12 январь куни Хитойга қарши ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика