UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  5 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  31 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  4 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  8

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 12-19 ноябрь кунлари БААда йиғин ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 12-19 ноябрь кунлари БААда йиғин ўтказади

Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 12-19 ноябрь кунлари БААда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказади.
Аввалроқ, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 12-19 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказиши, шунингдек, у ердаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди.

Бироқ, мусобақа ташкилотчилари иштирокчилар рўйхатини қатъий тасдиқлай олмаганликлари, мусобақада иштирок этиши мумкин бўлган жамоаларнинг савияси мураббийлар штабини қониқтирмагани сабабли, ЎФФ Терма жамоалар маркази БААдан тушган таклифни қабул қилди.

Янги режа бўйича, Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги терма жамоа 12-19 ноябрь кунлари БААда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этади ва йиғин давомида БАА, Баҳрайн ва Албания U-22 терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Режага кўра, Мақсудов шогирдлари дастлаб 14 ноябрь куни Албания терма жамоасига қарши майдонга тушса, 16 ноябрь куни Баҳрайн, 18 ноябрь куни эса БАА ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг БААдаги йиғинида иштирок этадиган таркиби ҳақида кейинроқ маълумот берилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика