Ўзбекистон U-20 Трабзондаги илк машғулотларни ўтказди
05 июл 2013 11:26
Янгиликлар
Ўзбекистон U-20 Трабзондаги илк машғулотларни ўтказди
Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финали йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3 июль куни Трабзон шаҳрига етиб келгани ҳақида хабар берилган эди.
Терма жамоа 4 июль, пайшанба куни Қора денгиз бўйидаги ушбу шаҳарда илк машғулотларни ўтказди.
Машғулотлар «Трабзонспор» футбол академияси машғулот майдонларида олиб борилди. Жуда кўтаринки кайфиятда ўтган машғулотларда футболчиларнинг техник-тактик тайёргарлиги, тўп билан ишлаш кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган машқлар ўтказилди.
Машғулотлар якунига етгач, кечки овқатдан сўнг Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси чорак финалдаги бўлажак рақиб – Франция ёшлар терма жамоасининг ўйинини ўрганишга бағишланган назарий машғулотларда иштирок этишди. Унда терма жамоа мураббийлар штаби Франция ёшлар терма жамоасининг кучли ва кучсиз жиҳатлари тўғрисида маълумот беришди.
5 июль куни режасидан бир қатор ўйинолди тадбирлар ўрин олган. Дастлаб, чорак финалда ўзаро тўқнашадиган Ўзбекистон ва Франция ёшлар терма жамоалари менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтса, сўнг, Тошкент вақти билан 16:30да Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Франция ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2013 чорак финал учрашуви 6 июль, шанба куни Ризе шаҳридаги «Йэни Шеҳир» стадионида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Фикрлар